Билимдон, фаол ва ташаббускор ёшлар-юрт келажаги

28 Сентябрь, 17:51 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 72 марта кўрилди • Комментариев к записи Билимдон, фаол ва ташаббускор ёшлар-юрт келажаги нет

Барчамизга яхши маълумки, истиқлол йилларида муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида мамлакатимизда ўз қадр қимматини чуқур англаган, эркин фикрлайдиган, илм фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, замон билан ҳамоҳанг одимлайдиган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ушбу эзгу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичини бошлаб берган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида юксак минбардан туриб дунё ҳамжамиятини бирдек ўйлантирадиган бир қатор долзарб масалалар ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифларини билдирар экан, ёшлар масласига ҳам тўхталиб ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги, ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини билдирганида кўнглим тоғдек юксалди, шундай юрт, миллат фарзанди эканимдан фахр ҳиссини туйдим.

Юртбошимизнинг ушбу тарихий нутқини такрор ва такрор тинглар эканман, ушбу ҳужжатни имзолаган давлатлар ёшлар соҳасини ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим йўналиши сифатида кўриб, зиммасидаги катта масъулиятни адо этиши керак деган фикрларида, мамлакатимиз Президенти тимсолида, танти ЎЗБЕК халқининг бутун жаҳон ёшларига қаратаётган эътибор ва ғамхўрлигининг ёрқин намунасини кўрдим.

Албатта юртбошимизнинг ушбу нутқлари, барча ёшларни бир эзгу мақсад йўлида бирлаштириб, юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини таьминлашга, юксак маьнавиятли мустақил ва эркин фикрлайдиган замонавий илм фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, замон билан ҳамқадам, соғлом эьтиқодли ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётган бир вақтда, ҳаммани олға интилишга,  шижоат-ла безанган ёшлик давримизни ўрганишга, ўз ишининг устаси бўлиш учун интилишга сарфлаб, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишга, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чорлайди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Билимдон, фаол ва ташаббускор ёшлар-юрт келажаги was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »