Бир болага етти қўшни ота-она

12 Сентябрь, 11:53 • Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Бир болага етти қўшни ота-она нет

Дейлик, сиз яшаб турган маҳаллада маънавий муҳит аъло даражада. Обод хонадонлар, саришта ва кўркам кўчалар, ибратли оилалар, аҳил-иноқ қўшниларингиз билан мақтана оласиз. Ҳашар ва йиғинларда барча қатнашади. Гузардаги турли тўгараклар, спорт секцияларида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда. Кутубхона ҳам ташкил этилган. Замонавий жиҳозланган болалар майдончалари кичкинтойлар хизматида. Бу ерга келган бегона кишининг ҳар бир қадами маҳалла-кўй назоратида.

Хўш, ана шундай тарбия ва қадриятлар ўчоғида ёмон иллатлар авж олиши, ёшлар ёмон йўлларга кириб кетиши мумкинми? Албатта, йўқ.

Халқимизнинг “Маҳалла – ҳам ота, ҳам она”, “Бир болага етти қўшни ота-она” деган мақоллари замирида теран маъно мужассам. Ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш маҳаллаларимиз фаолиятининг муҳим йўналишига айланган. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарафшон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Дагистау” маҳалла фуқаролар йиғинида вояга етмаганлар орасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш, уларни зудлик билан таълим ва яшаш жойларда муҳокама қилишни ташкиллаштириш, жиноят содир этган ҳар бир вояга етмаган, хусусан, уюшмаган ёшлар билан якка тартибда иш олиб бориш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу тафаккурини мафкуравий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилгани таъкидланди.

“Бир болага етти маҳалла – ҳам ота, ҳам она” мавзусида ўтган ушбу мулоқотда ёшлар, маҳалла фаоллари ҳамда мазкур маҳалланинг ота-оналари иштирок этди. Унда вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларни турли оқимлар, уларнинг мафкуравий ғоялари таъсиридан асраш йўллари тўғрисида тадбир маърузачилари томонидан маълум қилинди. Бунинг учун мутасадди ва жамоатчилик ташкилотлари, айниқса ота-оналар ҳамкорлигида бола тарбиясида ўз масъулиятини тўлақонли хис этиши, фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмаслик, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш зарурлиги тўғрисида партия хаёрихоҳлари ўз фикрини қуйидагича билдиришди.

Ахборот асрида, глобаллашув даврида юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, фарзандларимизда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, оилаларда соғлом психологик муҳитни таъминлашда бундай тузилмалар фаолиятини янада жонлантириш долзарб масалалардан биридир, — дейди “Дагистау” маҳалласи фаоли. — Мазкур тузилмаларнинг жойларда ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик-педагогик ва физиологик билимини янада мустаҳкамлаш керак.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Бир болага етти қўшни ота-она was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »