БМТ сессиясида Президент маърузасига катта қизиқиш билдирилди

25 Сентябрь, 14:29 • Депутат минбари, Марказий аппарат, Муносабат, Янгиликлар • 79 марта кўрилди • Комментариев к записи БМТ сессиясида Президент маърузасига катта қизиқиш билдирилди нет

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқини барчамиз диққат эътибор билан тингладик. Президентимиз ўз маърузаларида, аввало мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилганлигини, мамлакатимиз янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бораётганлигини шу билан бирга жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бораётганлигини  алоҳида эътироф этди.

Президентимиз маърузада мамлакатимизда қабул қилинган беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинганлигини “Стратегия – бу янгиланиш жараёнларининг ҳақиқий ҳаракатлар дастуридир” дея, таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга, 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинганлиги бунинг натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилиши натижасида ҳозирги кунга қадар бир миллиондан ортиқ фуқароларимиз бу қабулхоналар орқали ўзларининг долзарб муаммоларини ҳал қилганлигини баён этдилар. Шу билан бирга маърузада мамлакатимизда сиёсий партиялар, фуқаролик жамиятининг роли тобора ортиб бораётганлиги, оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ортиб бораётганлигига ҳам эътибор қаратилди. “Биз оддий бир ҳақиқатдан келиб чиқмоқдамиз: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деб эътироф этилган бу сўзни бугунги кунда қанчалар тўғри эканлигига барчамиз яна бир бор амин бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратиб, ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори. Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланиши том маънода мамлакатимиз тарихида муҳим воқеа бўлганлиги барчамизга маълум. Президентимиз мазкур масалага тўхталар экан Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё балки, бутун дунё хамжамияти билан очиқ конструктив ҳолда музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур тарихий маъруза мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон бундан кейин ҳам дунё рейтингида ўз мавқеини сақлаб қолишига ишончимиз комил.

Ж.Пирматов, А.Махматмуродов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари.

БМТ сессиясида Президент маърузасига катта қизиқиш билдирилди was last modified: Сентябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »