Бошланғич партия ташкилотидаги байрам тадбири

5 Сентябрь, 16:43 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Бошланғич партия ташкилотидаги байрам тадбири нет

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик қутлуғ тантанаси мамалакатимизнинг барча жойларида кўтаринкилик билан кутиб олинди. Воҳамизда байрам шукуҳи давом этмоқда.

Куни кеча Шовот туманидаги “UzTEX SHOVOT” МЧЖ даги бошланғич партия ташкилотида партиянинг “Ижтимоий соҳа ривожи-аҳоли фаровонлигининг асоси” лойиҳаси доирасида “Юрт фаровонлиги-тараққиёт гарови” мавзусида ташкил этилган тадбир ҳам байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.

Тадбирга туман партия ташкилоти фаоллари, туман партия депутатлари ва БПТ аъзолари иштирок этди.

Тадбир аввалида партиянинг туман Кенгаши депутати Бекзод Ражабов кириш сўзи билан очиб берди ва барча ҳамюртларимизни мустақиллигимизнинг 26 йиллик айёми билан табриклади.

Таъкидланганидек, партиянинг “Ижтимоий соҳа ривожи-аҳоли фаровонлигининг асоси” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтаётган ушбу табирдан кўзланган асосий мақсад-мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат билан банд аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик даражасини янада кучайтириш, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли равишда қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши юзасидан таклифларни илгари суриш ҳамда республикамизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган, чора тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар “Юртга хизмат қилиш олий саодат”, “Юрт ободлиги учун бирдек масъулмиз” каби мавзулар тўғрисида фикр юритилди.

Иштирокчиларнинг ватанимиз истиқболига қаратилган дил изҳорлари, илиқ муносабатлари  иштирокчиларга кўтарингилик бахш этди.

Малоҳат Пирметова, “UzTEX SHOVOT” МЧЖ БПТ раиси:

Гўзал ва бетакрор юртимизга мана шундай байрам ва тантаналар доимо ярашиб келган. Буганги ўтказилган тадбир ҳам барча партия аъзоларида катта таассурот қолдирди. Келгусида партиянинг илғор ғояларини амалга ошириш билан юртимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшамиз. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси билан юртдошларимизни табриклаймиз.

Тадбир иштирокчиларининг фаоллигида қизиқарли кечган байрам тадбири сўнгида Шовот туман ташкилоти томонидан партия фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси.

Бошланғич партия ташкилотидаги байрам тадбири was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »