Давр шиддатига мос фаолият

12 Сентябрь, 12:48 • Депутат минбари, Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 68 марта кўрилди • Комментариев к записи Давр шиддатига мос фаолият нет

Куни кеча халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги ички йўлларни реконструкция қилишнинг аҳволи юзасидан шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси аъзолари ҳамда тегишли муассасалари таркибидан ишчи гуруҳи тузилиб, ушбу масала ўрганиб чиқилди.

Натижада ўтган йил давомида республика Йўл жамғармаси ҳисобидан 21,7 километрга тенг 18 та лойиҳага керакли маблағ ажратилиб, реконструкция ишлари амалга оширилганлиги ҳамда ҳисобот йилида жорий таъмирлаш ишлари бўйича дастлабки манзилли дастурга асосан, маҳаллий бюджет ҳисобидан 21,6 километрлик тўртта лойиҳа киритилиб, 1 899,2 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиши аниқланди. Ушбу масала юқоридаги доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилиб, соҳани ривожлантириш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сайловчилар билан учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг кўпчилигини бандлик масаласи ташкил этмоқда. Жумладан, шаҳардаги «Ишонч» маҳалласида яшовчи Садоқат Ўсарова ҳамда Гулчеҳра Ауесхановаларнинг таълим муассасаларига мутахассислик бўйича ишга жой­лаштиришга кўмаклашиш борасидаги мурожаатлари юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларига юборилган депутатлик сўровларига таълим муассасаларида бўш иш ўринлари йўқлиги сабабли ижобий жавоб олинмади. Биз бундай ҳолатда мурожаат эгаларига оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, даромад олишларига амалий ёрдам бердик.

Шу жумладан, ёш оилалар орасидаги ажримларнинг олдини олишга ҳам тегишли соҳа ходимлари, ҳаётий тажрибага эга оқсоқоллар билан биргаликда ёрдам бермоқдамиз.

Умуман олганда, халқимиз фаровонлиги, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти йўлидаги фаолиятимиз серқирра, шарафли ва масъулиятли эканлигини ҳар дамда ҳис этиб туриш биз, депутатларга куч-қувват, ғайрат-шижоат бахш этмоқда.

Амриддин НУННАЗАРОВ,

халқ депутатлари Навоий шаҳар
Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутати.

Давр шиддатига мос фаолият was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »