Депутат аралашгач…

27 Сентябрь, 17:49 • Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат аралашгач… нет

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманининг “Мунчоқтепа” маҳалласида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланди.

Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр ҳар бир депутатни тезкорликка, ташаббускорликка ва ундамоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар билан жорий йил 12 июлда бўлиб ўтган учрашувдаги билдирилган ўринли фикрларидан сўнг, депутатлар фаолиятда янгича қараш, янги режалар билан ишни давом эттирмоқдалар.

Маслан, халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутати Қурбонпўлат Чориев фуқароларни ўйлантираётган ҳар бир мурожаатни ваколат доирасидан кечиктирмай ҳал этишга интилаётгани ва бу борада маҳаллий бошқарув, хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарларидан зарур масъулият, интизом талаб қилаётгани ибратлидир. Хусусан, депутатимизнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси билан туманнинг “Мунчоқтепа” маҳалласида ичимлик суви муаммоси ҳал бўлди.

Маҳалладаги хўжалик аъзолари ушбу муаммо юзасидан аввалроқ жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилишган бўлиб, аммо ижобий натижага эриша олишмаган эди. Депутат бу масалани туб моҳиятини ўрганиб чиқиб, муаммо юзасидан амалий ишга қўл уриб, бир неча мутасадди ташкилотларга мазкур масала юзасидан депутатлик сўровлари юборди. Натижада, туман ҳокимлиги, туман “Сувоқова” унитар корхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув қувурлари тортиб келиниб, маҳаллага яқин жойда сув минораси ўрнатилди. Ниҳоят кутилган натижага эришилди. Маҳалла аҳли ичимлик суви билан таъминланди. Куни кеча туман ҳокимлиги, партиянинг вилоят ва туман кенгашлари фаоллари ҳамда маҳалла аҳли ушбу сув минорасининг ишга тушириш маросимида иштирок этишди.

Зилола Эргашева, “Мунчоқтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро:

Маҳалла аҳлини ўйлантирган муаммоларидан бири ичимлик суви муаммоси эди. Муаммонинг ҳал бўлгани бизни севинтирди. Авваллари ичимлик сувини узоқлардан ташиб келтирардик, бу бизга бин неча қийинчиликлар келтириб чиқарар эди. Мана узоғимиз яқин, оғиримиз енгил бўлди. Айни кунда нафақат “Мунчоқтепа” маҳалласи балки унга қўшни жойлашган “Жарқишлоқ” МФЙ аҳолиси ва яқин орадаги маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳам тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишаяпти. Маҳаллаларимиз аҳли номидан шу ишда бош-қош бўлган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаолларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги ижтимоий ўзгаришларни қўллаб-қквватлаш ва бу борадаги ислоҳотлар жараёнида ташаббускор бўлишга интилаётган депутат сайловчилар ва электорат ишончини оқламоқда. Жамоатчилик газоратини йўлга қўйишда ҳар бир маҳалла идора ва ташкилотда ижтимоий тартиб ва адолат ўрнатилишини таъминлашга кўмаклашмоқда. Бу партиямизнинг сиёсий позициясига тўла мос келиши, партиянинг ўз депутатлари орқали жамият ҳаётига чуқурроқ кириб бораётганидан далолат беради.

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши мутахассиси.

Депутат аралашгач… was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »