Депутат халқ дарди билан яшамоғи керак

27 Сентябрь, 16:28 • Депутатлик гуруҳи, Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат халқ дарди билан яшамоғи керак нет

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши барча қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларини ҳам масъулиятини икки ҳисса оширди десам янглишмайман.

Бу борада амалдаги қонун ҳужжатлари ижросида партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг таъсирини кучайтириш, аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик руҳида тарбиялаш, партиянинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ҳамда партия фаоллари иштирокида жойларда қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражасини бевосита ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ва бу ҳақда мутасадди давлат органларига асослантирилган таклиф ва тавсиялар киритиш ҳамда мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириш мақсадида партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида жойларда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашларининг фаоллари ҳамда маҳаллий депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш, ушбу ишчи гуруҳлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ҳар бир туманнинг битта маҳалла ҳудудида қонунлар ижроси ва ислоҳотлар даражасини бевосита суҳбатлар уюштириш йўли билан ўрганиш, тайёрланган маълумот доирасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш масаласи халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг доимий комиссиялари ва сессиялари муҳокамасига киритиш белгиланган.

Шуларни тўла англаган ҳолда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда Сирдарё туманида истиқомат қиладиган фуқаролар дардини тинглаб, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Шуни тушундикки халқ орасига қанча кўп кириб борилса уларни қийнаётган муаммолар шунчалик кўриниб бораверар экан.

Тумандаги маҳаллаларни айланиб кўпгина фуқароларимиз дардини эшитдик. Қувонарлиси муаммоларнинг кўпчилик қисмини ижобий ҳал этишга ҳам эришмоқдамиз, қолган муаммолар ҳам секин-аста ўз ечимини топишда давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳи аъзоларига келиб тушган мурожаатларнинг таҳлилига кўра, Сирдарё тумани Бахт шаҳри, Тинчлик маҳалласи, Жозиба кўчасидаги электр симёғочлар салкам 55 йилдан буён фойдаланиб келинаётганлиги сабабли, маъкур симёғочлар яроқсиз холатга келиб қолганлиги, тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базаси талабга жавоб бермайди. Бахт шаҳри, Ишонч маҳалласи, Тикувчи кўчаси 22-уйда яшовчи, 1-гуруҳ ногирони, 1955 йилда туғилган Гулзода Асанова ногиронлик аравачаси билан таъминланмаган. Ишонч маҳалласи, Тикувчи кўчаси, 32-уйда яшовчи Света Шарипова янги қурилаётган намунали уй-жойлардан сотиб олишда айрим муаммоларга дуч келмоқда. Орзу маҳаласи Матбуотчилар кўчасида электр токлари учун симёғочлар мавжуд эмас. “Орзу” МФЙ Бахтли болалик кўчасидаги зовурлар анитисанитария холатига тушиб қолганлиги ва Навоий маҳалласининг Пахлавон кўчасида истиқомат қилувчи оила хўжаликлари ичимлик суви билан таминланмаганликлари юзасидан ҳақли эъютирозлар келиб тушди.

Юқорида қайд этилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Масалан, Сирдарё вилояти ҳокими муовини Ғайрат Сулаймановга мактабнинг моддий техника базаси талабга жавоб бермаслиги тўғрисида депутатлик сўрови билан мурожаат этлганда, натижада 2017 йил сентябрь-октябрь ойига қадар 32-умумтаълим мактабининг моддий техник базасини ўрганиб таъмирлаб берилиши маълум қилинди. Матбуотчилар кўчасидаги симёғочлар Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Орзу маҳалласига электр сим ёғочлари алмаштириб берилиб, мурожаат ижобий хал этилди.

Муаммоларнинг ҳал этилаётгани қувонарли, албатта. Уни ҳал этиш учун эса янада кўпроқ халқ орасига киришимиз лозим. Зеро, биз депутатларни мана шу халқ, мана шу сайловчилар ишонч билан сайлашган. Буни ҳеч бир депутат унутмаслиги даркор. Депутат, фуқаролар унинг ёнига келиб муаммоларини айтишини кутиб ўтирмасдан, ўша фуқаролар ёнига бориб, ўзи уларни қийнаётган муаммоларини тинглаши лозим. Ана шундагина халқ ўзи сайлаган депутатдан рози кайфиятда бўлади.

Салоҳиддин ЭЛМУРОДОВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари.

Депутат халқ дарди билан яшамоғи керак was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »