Депутатлар ёшлар даврасида

25 Сентябрь, 12:44 • Давра суҳбати, Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар ёшлар даврасида нет

Бугунги кунда ёшларнинг ҳар томонлама юксак маънавиятли ҳамда баркамол авлод бўлиб шаклланиши учун қатор имкониятлар яратилган. Хусусан, келажакда етук мутахассис, малакали кадр бўлиб етишишлари мақсадида барча соҳа тизимида шароитлар кўлами кенгаймоқда. Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида ҳам партиянинг бош вазифаси мамлакатимиз таълим тизимининг фуқароларнинг комил шахслар бўлиб шаклланишига йўналтирилган, инсон омилини намоён этадиган, меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассисларни етиштириб берадиган энг яхши анъаналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборат эканлиги айтиб ўтилган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида навқирон авлодни жисмонан соғлом, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга, Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш баробарида мамлакатимизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо қилиш, ёш мутахассислар бандлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлашнинг замонавий воситаларини татбиқ этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур”, деган сўзлари эртамиз эгаларига бўлган юксак эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Шу хусусда куни кеча Қумқўрғон туманидаги “Сайхун” қишлоқ хўжалиги касб–ҳунар коллежида “Депутат ва ва ёшлар” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партиямиз фаоллари, коллеж ўқитувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари И.Қурбонов очди ва олиб борди. Депутатлардан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Суюнов сўзга чиқиб депутатлик фаолияти, депутатлик сўрови, мақоми ҳамда депутатлик ҳуқуқлари тўғрисида ёшларга сўзлаб берди. Айни вақтда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланиши, унинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр–қиммати муҳофаза қилиниши ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан депутатлар маърузаларида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга барча шароитларни яратиб бериш масаласи давлатимиз сиёсатининг муҳим бўғинларидан бири эканлиги, бу борада зарур ҳуқуқий асослар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди

2016 йил сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичини бошлаб бергани, айни пайтда уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги касбга йўналтирилган таълимни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган малакали кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилишини таъкидлашди.

Дилафрўз Раҳматова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси:

Бўлиб ўтган учрашув коллеж ёшларининг ҳуқуқий онги, маданияти ва савияси юксалишида муҳим аҳамиятга эга. Унда сиёсий партияларнинг ғоялари, кўппартиявий тизим асосидаги фаолият, партия Дастури, Устави, сиёсий партия номидан давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланган депутат, сиёсий партияларнинг депутат билан ишлаш жараёни, партия мафкурасини улар онгига сингдириш ва унинг устуворлигини таъминлаш масалалари хусусида мунозаралар ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар депутатларга бандликни таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ўз вақтида депутатлардан тегишли жавоблар олинди.

Қувонарлиси шуки, ўзаро савол-жавобларга бой бўлган тадбир мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, баркамол авлодга эътибор ва ғамхўрлик натижасида ҳаётда муносиб ўрнини топишга интилаётган йигит-қизлар қайси соҳада бўлмасин жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқ нияти билан меҳнат қилишга тайёр эканликларини намоён этишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Депутатлар ёшлар даврасида was last modified: Сентябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »