Депутатларимиз сафи кенгайиб бормоқда

6 Сентябрь, 14:27 • Адолат шарҳи, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатларимиз сафи кенгайиб бормоқда нет

Фурқат тумани партия ташкилоти раиси Эргашали Аҳмедовнинг вилоят партия Кенгаши матбуот хизматига берган расмий маълумотига кўра, жорий йилнинг 27-август куни тумандаги депутатлик ўрни бўшаб қолган 22-сонли “Шойимбек” сайлов округидан партиямиз аъзоси Мадаминов Ахаджон Мамаюнусович халқ депутатлари туман Кенгаши депутати этиб сайланди.

Фурқат туманидаги партиямизнинг маҳаллий депутатлик гуруҳига янги қўшилган Аҳаджон Мадаминовнинг меҳнат фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берадиган бўлсак, у 1985 йилда Тошкент давлат университетининг тупроқшунос-агрономлик соҳасини тамомлаган. 1987-1989 – йилларда Фарғона вилоят сув хўжалиги бирлашмаси гидрогеологик-мелиоратив экспедицияси тупроқшунослик бўлими техник-тупроқшунос муҳандиси, 1989-1992-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг тупроқшунослик ва агрохимия институти аспиранти, 1992-1994 – йилларда вилоят сув хўжалиги бирлашмаси гидрогеолог-мелиоратив экспедицияси мелиорация  бўлими муҳандиси, 1994-1995-йилларда Фарғона вилояти сув хўжалиги бирлашмаси назорат бўлими бош мутахассис-назоратчиси, 1995-1997 —  йилларда Бешариқ тумани сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи, 1998-1998 – йилларда «Бешариқ» агрофирмаси бошқаруви раиси, 1998-1999 — йилларда тумандаги «Рапқон» ширкат хўжалиги раиси, 1999-2005 — йилларда «Мадаминов» номли ширкат хўжалиги бошқаруви раиси, 2005-2006 — йилларда Бешариқ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2006-2007 – йилларда Фарғона вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2007-2008 — йилларда Қўштепа тумани ҳокими, 2008-2012-йилларда Қува тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келган.

Маълумки, ушбу депутатимиз 2017 йил 21 июнь куни туманда бўлиб ўтган халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг XXIX сессиясида туман ҳокими лавозимини эгаллаган ва айни вақтда Мадаминов Ахаджон Мамаюнусович Фурқат тумани ҳокими сифатида самарали ишлаб келмоқда.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Депутатларимиз сафи кенгайиб бормоқда was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »