Дилбандларимиз камоли учун

28 Сентябрь, 18:49 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Дилбандларимиз камоли учун нет

Жорий йил 10 сентябрь куни эълон қилинган муҳтарам Президентимизнинг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барча юртдошларимиз қатори мени ҳам ғоят тўлқинлантириб юборди. Албатта, ушбу қарор мустақил мамлакатимизда жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Мен касбим тақозоси билан ҳар куни шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларида бўламан. Иш жараёнимда  болалар боғчаларида беғубор ўсиб-улғаяётган ва таълим-тарбия олаётган дилбандларимиз билан тез-тез мулоқотда бўламан. Бу соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни камол топтираётган тарбиячилар билан ҳам учрашаман. Ҳақиқатдан ҳам қарорда алоҳида қайд этилганидек, мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг ҳозирги ҳолати болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон  бермаётган эди. Бундан кейин Президентимиз қарорига асосан мактабгача таълим муассасалари ходимларини  моддий рағбатлантириш, боғча тарбияланувчиларини озиқ-овқат ва моддий таъминотини яхшилашга, тиббий хизмат кўрсатишни замон талаби даражасига кўтаришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек давлатимиз раҳбари ташаббуси билан замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратилаётгани ҳам хусусий мактабгача таълим муассасалари ривожида катта воқеа бўлди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда соғлом авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Кейинги йилларда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзимизга нисбатан катта ишонч уйғотди. Айниқса республикамизда Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳаракатлар стратегияси доирасида таълим-тарбия масканларининг мукаммал тармоғини яратишга жиддий эътибор берилаётгани бугун барчани мамнун этаётир.

Мен 30 йилдирки, таълим-тарбия соҳасида фаолият юритиб келмоқдаман. “Адолат”социал-демократик партиясининг таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ўқитувчи ва тарбиячиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, соҳада инновацион янгиликлардан кенг фойдаланиш борасида илгари сураётган таклифлари мени беҳад қувонтирмоқда. Шу туфайли ҳам бу сиёсий куч фаоллари билан ҳамкор, ҳамжиҳатликда иш олиб бораяпман.

Ҳозир шаҳримиздаги 40 га яқин мактабгача таълим муассасаларини Президентимиз қарорига асосан моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ишлар бошлаб юборилди.

Умуман олганда, юртбошимизнинг ушбу қарори мактабгача таълим тизимини яқин келажакда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради. Бунга шубҳа йўқ.

Комил ПАРДАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли,

Қарши шаҳар халқ таълими бўлими методисти.

Дилбандларимиз камоли учун was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »