Доимо уйғоқ ва ҳаракатчан бўлишимиз даркор

29 Сентябрь, 12:08 • Депутат минбари, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Доимо уйғоқ ва ҳаракатчан бўлишимиз даркор нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид мамлакатимиз ижтимоий – сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқи, Ўзбекистон «Адолат» СДП маҳаллий кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари олдига қатор масъулиятли вазифаларни юкламоқда.

Албатта, тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу йиғилиш барчамизни эзгу ишларни амалга ошириш йўлида уйғотганлиги, эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилишга куч-ғайрат ва шижоат ато этганлиги ҳақ гап.

Президентимиз ўз маърузасида Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади деган ҳаётий ҳаққоний фикрни келтириб ўтди.

Маърузада таъкидланган танқидий – таҳлилий фикрлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Кегейли туман Кенгаши аъзолари ва депутатлик гуруҳимиз режаларимизни қайта кўриб чиқдик.

Албатта, иш-режамизни қабул қилишда партиямиз сайловолди дастури йўналишларида белгиланган мақсад ва вазифалар уларни самарали ижро этишга асосий эътиборимизни қаратдик.

Биз маҳаллий Кенгаш вакиллари ва депутатларимиз кўпроқ электорат билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борадиган, уларнинг тилак-истакларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Олий Мажлисдаги фракцияларимизга етказувчи кўприк вазифасини ўташимиз, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳисобга олиб, электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб қонунчилик ташаббуслари билан чиқишимиз зарур.

Президентимиз маърузасида таъкидлаб ўтканидек, ҳар бир партиянинг дастурида вазифалар ва йўналишлар аниқ белгиланган. Ушбу соҳалар бўйича жавоб берадиган вазирлик ва давлат қўмиталари ҳам аниқ.

Мана шуларни ҳисобга олиб Президентимиз таъкидлаб ўтканидек, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими муассасалари бўлинмалари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб боришимиз, депутатлик ва жамоатчилик назоратини йўлга қуйиш буйича амалий ҳаракатларимизни бошлаб юбордик.

Албатта, бу ўз навбатида ушбу соҳалар тизимида фаолият кўрсатаётган электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга ва ушбу соҳалар буйича дастуримизда белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишига хизмат қилади.

Ўз режаларимизда белгиланган тартибда, депутатлик эшитуви, депутатлик назоратини тўғри ва самарали амалга оширишимиз учун энг аввало биз партия фаоллари, депутатлар унга ўз билим ва кўнликмаларимиз билан тайёр бўлишимиз даркор.

Йилнинг ўткан даврида амалга оширган фаолиятимизга таҳлилий назар ташласак, сезиларли даражада ўзгаришлар бўлганлигини кўрамиз, лекин мисолларга мурожат қилсак бу етарли эмас.

Партиямиз томонидан ишлаб чиқилган «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ва синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари партия туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашининг Маданий-ижтимоий ривожлантириш ва ёшлар сиёсати масалалари буйича доимий комиссиясининг 2017 йил 5 май кунги мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, 2017 йил 21 июль кунги халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашининг XXIX сессияси мажлисига туман ишки ишлар бўлими раисининг 2017 йилнинг олти ойи давомидаги фаолияти тўғрисидаги масала депутатларимиз томонидан киритилиб, туман ишки ишлар бўлими раисининг ҳисоботи тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш ҳолати масаласи ҳам туман миқёсида ўрганилиб, айни кунда халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси ва сессияси кун тартибига киритиш масаласи эътиборимиз марказида.

Албатта, бу бошланиши, мана шу жонбозлик ва ташаббускорликни янада кучайтириб, электоратимиз манфаати йўлида хизмат қилишимиз асосий мақсадларимиздан бири бўлиб қолаверади.

Замира САГИДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Кегейли туман Кенгаши депутати.

Доимо уйғоқ ва ҳаракатчан бўлишимиз даркор was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »