Дунё эътирофи

27 Сентябрь, 18:54 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Дунё эътирофи нет

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасида дунё халқларини тинччлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида бирлаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилди. Ўз ўрнида республикамизда сиёсий фаоллик ортиб бораётгани, барча соҳаларда чуқур  ислоҳотлар рўёбга чиқарилаётганини алоҳида таъкидлади.

Албатта бундан кўзланган мақсад — «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш, демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур сиёсий тадбир ва давлатимиз раҳбарининг маърузаси янги бир тарихий даврни бошланишига йўл очди. Қўшни давлатлар орасида Ўзбекистоннинг нуфузи яна бир поғона кўтарилди.

Яна бир эътиборли жихат, Президентимиз БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Шу билан бир қаторда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилиш таклифи билан ҳам барчага мурожаат қилди. Бу ғоялар оламшумул аҳамиятга эга бўлиши муқаррар.

Марказий Осиёнинг  марказида жойлашган Ўзбекистон минтақада барқарорлик, изчил ривожланиш ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан манфаатдор эканлиги жаҳон аҳлига яна бир карра намоён бўлди. Тинчлик, тараққиёт ва фаронлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат концепция бутун дунёни ўйлантираётган таҳликали вазиятда муҳим устувор вазифаларни амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти эканлиги, албатта, тасдиғини топади.

 Бир сўз билан айтганда, Юртбошимизнинг маърузаси юртимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, фарзандлари қандай инсон бўлиб етишишига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишининг юрагига етиб борди. Бу айни вақтда бврчамизмини янада фаолликка бошлайди.

Шохидахон ВАЛИЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати.

Дунё эътирофи was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »