Эркин Комилов парламентда

26 Сентябрь, 15:01 • Марказий аппарат, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Эркин Комилов парламентда нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” фракция ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбек миллий академик драмма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳиби Эркин Комилов билан учрашув ташкил этилди.

Маънавий-маърифий тадбирда депутатлар, Қонунчилик палатаси девони ва партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида ўтган учрашувни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раиси Н.Умаров кириш сўзи билан очиб берди. Н.Умаров халқимизнинг маънавий камолотида ижодкорларнинг хизмати беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида барча соҳалар вакиллари қатори маданият ва санъат аҳлидан ҳам янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи талаб этилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг сўз парламент меҳмони Эркин Комиловга берилди. Элимиз суйган санъаткор дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида кўтарилган масалалар ҳақида батафсил тўхталар экан, мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор берилётгани, айниқса, кейинги пайтда бу соҳа равнақини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ишлар қилинётганини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирги ўзбек киноси ва театри соҳасидаги ютуқлар билан биргаликда соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлида ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Учрашувда сўз олган депутатлар соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ҳаёти ва ижодига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Эркин Комилов парламентда was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »