Эзгуликка бахшида умр

7 Сентябрь, 15:55 • Адолат шарҳи, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Эзгуликка бахшида умр нет

Муҳтарам Юртбошимиз ўз маърузаларида “Кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эътибор кўрсатиш ёш авлодларга ҳам фарз, ҳам қарздир” дея таъкидлаганлари нуронийларимиз қалбларини фахрга тўлдиради.

Албатта, давлатимиз раҳбарининг бу фикри жуда ўринлидир. Бизни порлоқ келажакка элитгувчи фаҳрийларимиз — устозларимиз қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъий назар, беминнат уcтозлик қиладилар.

Партиямиз фахрийси, меҳнаткаш инсонлардан бири — меҳнат фаолиятини таълим соҳасида ҳозирда ҳам давом эттириб келаётган Эркин ака Ғофуров бу йил 70 баҳорни қарши олмоқда.

У узоқ йиллар давомида Марғилон шаҳридаги ўрта махсус таълим муассасаларида директорлик, шунингдек, шаҳар Атлас ишлаб чиқариш бирлашмасида етакчи раҳбар лавозимларида ишлаб, жамоадошларининг ҳурматини қозонди.

Эркин Ғофуровнинг фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланди ва “Мустақилликнинг 20 йили” кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг қатор фаҳрий ёрлиқ ва медаллари билан тақдирланди.

1988 йилда эса унга “халқ таълими аълочиси” унвони берилган.

Таълим йўналишида ҳурмат ва обрў қозониб эл ардоғига сазовор бўлган Эркин ака ўз малакасини сиёсий тизимда ҳам синади ва меҳнатда янада тобланди. Ўн йилга яқин муддат Э.Ғофуров Марғилон шаҳар партия Кенгашини муваффақиятли равишда бошқарди. Мувафаққиятли дейишимизнинг боиси, 2014 йил халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ўтказилган сайловлар жараёнида партиядошимиз жонбозлиги билан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 2 нафар, шаҳар Кенгашига 9 нафар номзод сайланди. Ҳозирги кунда депутатларимиз – М.Салимова, Ш.Каримов, М.Асқарова, У.Раҳмонов, И.Носиров, М.Мамажонова, У.Маматов, М.Қўзиевларни  ўз фаолиятларини ташаббускорлик билан иш олиб бормоқдалар.

Шерзоджон Каримов – партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси:

Эркин ака жуда меҳнаткаш ва ҳалол инсон сифатида ҳамиша биз ёшларга ўрнак кўрсатадилар. Бу кишининг ўзига хос шундай ҳаёт принципи мавжудки, ҳатто ўз оилаларида ҳам партия мақсад ва ғояларига содиқ ҳолда тартиб ўрнатганлар. Шунинг учун бугун фарзандларидан бири ҳуқуқ соҳасида, бири тиббиёт йўналишида, адолатлилик тамойилларига монанд фаолият юритмоқда.

Ҳа, албатта, Марғилон шаҳрида мингдан ортиқ партиядошимизни бирлаштира олган Эркин Ғофуров партия дастурий мақсадларини эл орасида кенг тарғиб қилиш билан бирга уларнинг мурожаатлари ва таклифларини ташаббускор депутатлари билан биргаликда ижобий ҳал этиб келган ва маҳаллада ёшу қарини рози қилишга муваффақ бўлган.

Бугун Эркин ака 12 набирани севимли бобожониси бўлишига қарамай меҳнат қилишдан сира чарчамайди. Ҳозирги кунда у партиянинг фаол аёллари ва ёшлар қаноти билан биргаликда Марғилон шаҳрида истиқлол тантаналарига бағишланган байрам тадбирларини ташкиллаш ишлари билан банд. Унинг режалари қаторидан Марғилондаги бошланғич партия ташкилотлари ва “адолатчилар” сонини янада кўпайтириш вазифалари доимий ўринни эгаллаган.

Бугун Эркин ака каби фахрийларимиз ўз вазифа ва бурчларини яхши англаб етмоқдалар ва уларга билдирилган ишонч деб аталмиш унвонни оқламоқдалар. Шунинг учун юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит соғлом ривожланмоқда.

Ёшлик ғайрати ва шижоати тарк этмаган шундай забардаст нуронийларимиз саломат бўлсинлар!

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Эзгуликка бахшида умр was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »