Zamira Sagidullayeva

Фаол ва ташаббускорлик – бугуннинг талаби

19 Сентябрь, 18:12 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 67 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол ва ташаббускорлик – бугуннинг талаби нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида билдирилган фикрлар Ўзбекистон «Адолат» СДП маҳаллий Кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари олдига ҳам қатор муҳим вазифаларни юклади.

Мазкур йиғилиш барчамизда эзгу ишларни амалга ошириш йўлида янада ғайрат бағишлагани, халқ дарди, эл-юрт манфаати билан ҳамнафас яшаш кераклигини яна бир карра ёдга солгани билан янада аҳмиятли бўлди десак муболаға бўлмайди.

Президентимиз ўз маърузасида «Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади» деганида қанчалик ҳаётий ва ҳаққоний фикрни айтганлигини барчамиз чуқур англаб етдик.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Кегейли туман Кенгаши аъзолари депутатлик гуруҳимиз билан биргаликда маърузада таъкидланган танқидий – таҳлилий фикрлардан келиб чиқиб олдиндаги режаларимизни қайта кўриб чиқдик. Унда юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб-чиқиб муҳим мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўйдик.

Биз кўпроқ электорат билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борадиган, уларнинг фикрларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Олий Мажлисдаги фракцияларимизга етказувчи кўприк вазифасини ўташимиз, жойлардаги мавжуд аҳволни ҳисобга олиб, қонунчилик ташаббуслари билан чиқишимиз зарур.

Президентимиз маърузасида таъкидлаб ўтканидек, ҳар бир партиянинг дастурида вазифалар ва йўналишлар аниқ белгиланган. Ушбу соҳалар бўйича жавоб берадиган вазирлик ва давлат қўмиталари ҳам аниқ.

Мана шуларни ҳисобга олиб, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими муассасалари бўлинмалари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб бориш, депутатлик ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича амалий ҳаракатларимизни бошлаб юбордик.

Бу ўз навбатида мазкур соҳалар тизимида фаолият кўрсатаётган электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга ва ушбу соҳалар бўйича дастуримизда белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишига хизмат қилади.

Режаларимизда белгиланган тартибда депутатлик эшитуви, сўрови ва назоратини тўғри ҳамда самарали амалга оширишимиз учун энг аввало биз партия фаоллари, депутатлар ўзимизнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларимизни доимо ошириб боришимиз лозим.

Йилнинг ўткан даврида амалга оширган фаолиятимизга таҳлилий назар ташласак, сезиларли даражада ўзгаришлар бўлганлигига қарамай, бу ишларнинг кўлами етарли эмаслигини бугуннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Мисолларга мурожаат қилсак, партиямиз томонидан ишлаб чиқилган «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ва синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари партия туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилиб, Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашининг Маданий – ижтимоий ривожлантириш ва ёшлар сиёсати масалалари буйича доимий комиссиясининг 2017 йил 5 май кунги мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, 2017 йил 21 июль кунги Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашининг 29 сессияси мажлисига туман ички ишлар бўлими раисининг 2017 йилнинг олти ойи давомидаги фаолияти тўғрисидаги масала депутатларимиз томонидан киритилиб, бу борада ички ишлар бўлими раисининг ҳисоботи тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

“Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида эса, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш ҳолати масаласи ҳам туман миқёсида ўрганилиб, айни кунда Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси ва сессия кун тартибига киритиш масаласи эътиборимиз марказида бўлиб турибди.

Шу каби ташаббускорликни янада кучайтириб, электоратимиз манфаати йўлида хизмат қилишимиз асосий қарзимиз ва фарзимиздир.

Замира Сагидуллаева,

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгаши депутати

Фаол ва ташаббускорлик – бугуннинг талаби was last modified: Сентябрь 19th, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »