Фарғона вилоят партия Кенгашининг сайёр қабули Бешариқ туманида

27 Сентябрь, 12:14 • Партия лойиҳаси, Сайловчилар билан учрашувлар, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Фарғона вилоят партия Кенгашининг сайёр қабули Бешариқ туманида

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Марифжон Холдоров Бешариқ туманида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”да аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ўтказди.

Бешариқ туманининг “Намуна”, “Чорбоғ”, “Қум” маҳалласида ўтказилган қабулда йигирмадан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган масалалар партия вакиллари муҳокамасида бўлди. Хусусан, қабулда 33-сонли ўрта умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Қодирова Зиёда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, “Қум” маҳалласида яшовчи фуқаролардан 1-гуруҳ ногирони Муҳаббат Холиқова, Муқаддас Боратовалар ногиронлик аравачаси ажратилиши, шу ҳудудда яшовчи фуқаро Ирода Каримова тиббий ёрдам кўрсатилиши, 33-сонли ўрта умумтаълим мактаби қошидаги “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши раиси, ёшлар етакчиси Ғаниев Шоҳниёз мактаб ўқувчилари учун махсус йўлдан ўтиш йўлакчаси ташкил этишилиши масалаларида мурожаат этдилар.

Мурожаатларда қайд этилган масалалар ва уларнинг ижроси бўйича Бешариқ тумани партия ташкилоти раиси Бахтиёр Ходжаев, партиянинг тумандаги маҳаллий депутатлик гуруҳи аъзолари ишчи гуруҳ сифатида назорат ўрнатдилар.

Қабул давомида бажарилган амалий ишлар қаторида “Қорақўйли” маҳалласи, С.Валиев кўчасида яшовчи фуқаро — Мақсудов Қурбонали мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга шу ернинг ўзида ногиронлик аравачаси топширилди.

Шу кунларда иш режа бўйича вилоят партия Кенгаши вакилларининг сайёр қабуллари туманларда давом этмоқда.

Дилноза ЭРМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Фарғона вилоят Кенгаши ижрочи котиб мутахассиси.

Фарғона вилоят партия Кенгашининг сайёр қабули Бешариқ туманида was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Фарғона вилоят партия Кенгашининг сайёр қабули Бешариқ туманида учун битта шарҳ

  1. Лазиз:

    Қуқон тумани партия ташкилоти раиси-Бахтиёр Ходжаев.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »