Фуқаролар манфаати – партия эътиборида

16 Сентябрь, 18:25 • Бухоро вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар манфаати – партия эътиборида нет

Аввал хабар берганимиздек Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари жорий йил май ойида Вобкент туманида бўлиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилган эди. Ана шу учрашув ва мулоқотлар давомида вобкентлик фуқаролар “Чашмаи Айюб” мақбарасини ободонлаштириш ва уни туристик маршрутлар рўйхатига киритиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилган эдилар. Ушбу мурожаат юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраев мазкур ноёб обидани ободонлаштириб, уни мамлакатимиздаги туристик маршрутлар рўйхатига киритиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилган эди. Натижада, ўрта асрлар меъморчилигининг юксак намунаси бўлмиш Вобкентдаги Чашмаи Аюб мақбарасида маҳаллий ҳокимият ва ҳомийлар кўмагида кенг кўламли қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Куни кеча мазкур тарихий қадамжода ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва партия фаоллари вобкентлик фуқаролар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Суҳбат жараёнида партия ташаббуси билан “Хайробод” қишлоғида жойлашган Чашмаи Аюб мақбарасини ободонлаштириш ва қайта таъмирлашга қаратилаётган эътибор учун вобкентлик фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, учрашувда бундан буён амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Унда таъкидланишича, сайёҳларнинг эҳтиёжлари ва талабларига жавоб берадиган туризм индустрияси объектларини ривожлантириш мақсадида янги меҳмонхоналар, умумий овқатланиш объектлари, транспорт-логистика тузилмалари, йўлбўйи инфратузилмаси қурилиши зарурлиги юзасидан таклифлар келиб тушди.

Фуқаролар томонидан қайд этилган таклифлар партия фаоллари ва депутатлари томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этилишига келишилди.

Ва шу ернинг ўзида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди.

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Матбуот хизмати бош мутахассиси.

Фуқаролар манфаати – партия эътиборида was last modified: Сентябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »