Фуқаролик паспорти: шараф ва масъулият

15 Сентябрь, 14:18 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 94 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролик паспорти: шараф ва масъулият нет

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармони мустақил давлатимиз фуқароси бўлиш орзусидаги кўплаб инсонларнинг кўнглига қувонч олиб кирди.  Мазкур қонун хужжатига мувофиқ, Андижон вилоятида  яна 22 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб. уларга  фуқаролик паспорти топширилди.

Кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юртимизда яшаётган ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эринликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.. Мамлакатимизда истиқомат қилиб, давлатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг берилиши уларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишига имконият яратмоқда. Бу айни вақтда, улар учун шараф ва масъулият демакдир.

Асака туманида яшовчи Мукаррамхон Мирзаеванинг кўзларидаги севинч ёшлари ни кўриб. Унинг сўзларига қулоқ тутдик:

— Бугун оиламиз учун унутилмас шодиёна, — дейди у. – 23 йилдан буён кутган, орзуйимдаги кун етиб келди. Мен, фарзандларим — Қобилжон, Зарифахон, Розахонларга Ўзбекистон Рсепубликасининг фуқаролик паспорти  тантанали тарзда топширилди. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдормиз. Бундан сўнг ҳам шу юртнинг фуқароси сифатида янада ғайрат-шижоат билан Ватанимиз тараққиёти учун оиламиз билан меҳнат қиламиз.

Спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган Андижон шаҳридаги болалар, ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони соҳиби Зиятдинбек Тойгонбаев ҳам ушбу Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

– Мутахассислигим бўйича ишлаб давлатимиз ва халқимизга хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди Зиятдинбек Тойгонбаев. – Аммо фуқаролик паспортим йўқлиги сабаб кўнглимнинг бир чети кемтик эди. Президентимизнинг фармони туфайли орзуим ушалди, она-юртимнинг тўлақонли фуқароси бўлдим. Бу юксак шарафнинг масъулиятини бугун паспортни қўлга олиб яна бир бор ҳис қилдим.

Ўзларини эндиликда тўла Ўзбекистон фуқароси, дея баралла айтаётганлар эндиликда ижтимоий-сиёсий ислохотларда ҳам фаол иштирок этишлиги аниқ. Буни уларнинг юзларидаги қувонч, давлатимиз сиёсатидан мамнунлик туйғуси ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон шаҳар Кенгаши фаоли.

Фуқаролик паспорти: шараф ва масъулият was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »