jizzaxlik aholi

Халқ билан мулоқотда пировард мақсадимиз – аҳоли фаровонлиги ва юрт равнақидир

16 Сентябрь, 16:16 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан мулоқотда пировард мақсадимиз – аҳоли фаровонлиги ва юрт равнақидир нет

Жорий йилнинг Президентимиз томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши ҳар бир сиёсий партия олдига халқ билан яқиндан мулоқот юритиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш вазифасини қўймоқда. Зеро, ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Муҳими, бу жараёнда инсон ўзи, оиласи ва жамиятни бир бутунликда ҳис этади, бошқача айтганда, фаоллашади. Халқ билан мулоқот ана шундай самаралар бериши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида депутатлар, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда фуқаролар билан ўтказилаётган мулоқотлар ижобий самара бермоқда. Ўрганишлар жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда асосан ичимлик суви, электр энергиясидаги сабабсиз узилишлар, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратиш масалалари, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун банклардан имтиёзли кредитлар олиш борасидаги муаммолар акс этган.

jizzaxАҳолини ўйлантираётган мурожаатларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими мудири Р.Урманова, вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи О.Шукуровлар бошчилигида партиянинг Зарбдор туман Кенгашидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратишди.

Мулоқот чоғида фуқаролар маҳалладаги ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолганлиги, янги иш ўринлари яратиш, ногирон, ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак бериш юзасидан мурожаат қилишди. Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти ижро ҳокимиятида ечилиши мумкин бўлган масалалар бўлганлиги боис ўз жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳларнинг жойларда электорат билан олиб бораётган очиқ мулоқотлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ҳал этилишида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда. Шу билан бирга, партиямизнинг нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Халқ билан мулоқотда пировард мақсадимиз – аҳоли фаровонлиги ва юрт равнақидир was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »