Халқ фаровонлигини яхшилаш йўлида

8 Сентябрь, 14:52 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ фаровонлигини яхшилаш йўлида нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш партиядошларимиз фаолиятида алоҳида ўрин эгалламоқда. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар ва Термиз туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

Партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан шаҳардаги “Бўстон” МФЙ ва Термиз туманидаги “Шароф Рашидов”  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига ташрифи туфайли кўплаб муаммолар ўз ечимини топди.

Фуқаролар билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотларда сафдошларимиз юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон омилига бўлган эътибор ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қонунчилик юзасидан тушунча бердилар. Юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги эътироф этилди.

Инсон тақдирига эътиборсиз бўлмаслик, шахснинг ҳуқуқларини таъминлаш, барча учун тенг шароитлар яратиш устувор йўналиш этиб белгиланган мазкур учрашув соҳадаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш билан бир қаторда бу жараёнда давлат ва жамоат назоратини юритиш йўналишлари ўз ифодасини топгани қонуннинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилади.

  • Маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга кириб борганимизда фуқаролар давлатимизнинг бугунги сиёсатидан хурсандлигининг гувоҳи бўлдик дейди — халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Бўри Маҳматмуродов. Аҳоли турмуш фаровонлиги учун съай-ҳаракатлар қилаётганидан мамнун бўлдик. Ислоҳотлар уларнинг турмуш фаровонлигини ошишига хизмат қилаётганлигини тушуниб етаётганликлари кўзга ташланмоқда. Шаҳарнинг “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи Фуқаро Наргиза Абдураҳмонова хонадонига ташриф буюрганимизда у ёлғиз она бўлиб, ойлик маоши ўртача бўлганлиги боис  коммунал тўловлар муаммосидан  қийналаётгани аниқланди. Шу жойнинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва фуқаронинг муаммосига ечим топилди. Шаҳарнинг “Қирққиз” кўчасида яшовчи фуқаро Ҳабиба Назарова билан мулоқот чоғида ўзи истиқомат қилаётган кўчани таъмирлаш масаласида ёрдам сўради. Шу сабабли бу борада шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилинди ва депутатлик назорати ўрнатилди.

Партия вакиллари ва депутатларнинг ташрифи шаҳар ва туман маҳаллаларидаги юқоридаги каби 15 та муаммони ўрганилишига ва уларнинг ечимини топиш юзасидан депутат назоратини ўрнатилишига олиб келди. Сафдошларимиз ташрифидан ва муаммолар ечимидан маҳаллалар аҳли жуда мамнун бўлишди.

 Депутатлар ва партия фаолларининг аҳоли хонадонларига ташрифи давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Халқ фаровонлигини яхшилаш йўлида was last modified: Сентябрь 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »