Хивада “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди

12 Сентябрь, 09:30 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Хивада “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди нет

Хива шаҳрида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Хоразм вилоят Кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Рақс сеҳри” фестивали ташкил этилди. Унда Президентимиз раҳнамолигида маданият, санъат, миллий рақс санъатини ривожлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўзбек рақс санъатининг тарихий анъаналарини, халқимизнинг шарқона фазилатлари ва маънавиятига мос рақсларни тарғиб этишга қаратилди.

Фестивалда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан рақс гуруҳлари ва ансамбллари, бир қатор хорижий давлат санъаткорлари иштирок этишди.

Ибрагимова Сарвиноз, Наманган вилоятидан тадбирнинг ёш иштирокчиси:

Мазкур ташкил этилган “Рақс сеҳри” фестивалида иккинчи маротаба иштирок этишим. Бу йилги фестивал ўтган йилдагиларга қараганда юқори кайфиятлар билан жўшқинликда ўтди.

Бундай тадбирларни ташкил этилиши биз ёш раққосаларга маҳорат мактаби вазифасини ўтайди. Хоразм рақси бутун иштирокчиларни, ҳатто хориждан ташриф буюрган меҳмонларни ҳам ўзига сеҳрлаб қўйди.

Мухтасар айтганда, Хоразм рақсларида кўҳна заминнинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари акс этади. Бундай тадбирлар маданиятимизни дунёга тарғиб этишда аҳамиятлидир.

Фестиваль доирасида “Ўзбекистон рақс санъати тарихи” фотокўргазмаси, маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар, театрлаштирилган томошалар, миллий либослар кўргазмаси, миллий таомлар танлови ва бошқа тадбирлар иштирокчиларга кўтаринкилик

бахш этди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Хивада “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »