Илм фан тараққиётига хизмат қилувчи муҳим ҳужжат

29 Сентябрь, 14:36 • Жамоатчилик муҳокамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Илм фан тараққиётига хизмат қилувчи муҳим ҳужжат нет

Нукус давлат педагогика институти мажлислар залида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши томонидан “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши муносабати билан ушбу қонун лойиҳасини муҳокама қалишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий тадқиқотчи ёш олимлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Институтнинг илмий тадқиқот ва илмий педагогик кадрларни таёрлаш бўлими бошлиғи И.Кунназаров кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Давра сухбатида дастлаб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракатлар дастурида “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришиш белгиланганлиги ва қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, бугунги давр инновацион технология ҳамда ишланмаларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши, уларнинг муаллифлари ва буюртмачиларига оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо қилмоқда. Бунга “Адолат” СДП сайловолди дастурида алоҳида эътибор қаратилган.

Партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Илмий ва инновациявий фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси партия депутатлари, экспертлар ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги кўмагида ишлаб чиқилди.

Айни кунларда ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш олдидан илмий жамоатчилик, олимлар, экспертлар ва фаоллар иштирокида муҳокама этилмоқда.

Институт ўзбек тили кафедраси профессори, филология фанлари доктори Йўлдош Ибрагимов томонидан таъкидланганидек,

— ушбу қонун лойиҳасининг аҳамиятли жиҳати унда аввало, соҳага доир атамаларни бир хил талқин қилишга имкон берадиган тушунчалар ҳамда меъёрларни ўз ичига қамраб олганлигидадир.

Ҳақиқатан ҳам қонун билан унинг 17-моддасида Инновациявий ташкилот тушунчаси кенг очиб берилган.

Қонунчиликка мувофиқ ўзига шартнома асосида тақдим этилган илмий ва инновациявий фаолият ишланмасини ва/ёки апробациясини, ўзлаштирилишини, трансфер (тақдим этилиши) ва тижорийлашувини амалга оширувчи юридик шахс, қонунчиликка мувофиқ, инновациявий ташкилот, жумладан кичик корхона ва микрофирмалар тузиш ҳуқуқига эга.

Инновациявий ва жорий этиш фаолиятни амалга оширувчи ташкилот инновациявий марказ, бизнес-инкубатор, технополис, технопарк ва ш.к. кўринишда фаолият юритиши мумкин.

Бу эса ўз навбатида олимларимизнинг илмий изланишлар олиб боришда бирлашиб ҳаракат қилишига асос бўлмоқда.

Тадбирда тарих фанлари доктори, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева сўз олиб куйидагиларни билдириб ўтди.

— Партия сайловолди дастурида давлат бюджети, корхона ва ташкилотларнинг молиявий қўйилмалари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан Инновация жамғармасини тузиш илгари сурилган.

Ушбу мақсаднинг қонун лойиҳасида ўз аксини топганлигини 36-моддада кўришимиз мумкин.

Ушбу моддада илмий ва инновациявий фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондларини тузиш масаласи аниқ равшан кўрсатиб ўтилган.

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири унда — инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари акс эттирилаётганидир. Шунингдек, унда илм-фан ва инновациялар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича органлар, уларнинг ваколатлари, илмий ҳамда инновациявий фаолият субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2-бобида аниқ баён этилган.

Ушбу қонун қабул қилиниши билан миллий қонунчилик базамизнинг яна бир муҳим ҳужжат билан тўлтирилишидан дарак беради.

Биз кекса авлод вакиллари 8-моддада илмий ва инновациявий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик тўғрисида масала ўз аксини топганлигидан мамнунмиз.

Айниқса, илмий ва инновациявий фаолият субъектлари халқаро илмий, илмий-техник ташкилотлар, уюшмалар ва иттифоқларга аъзо бўлиш, чет эл ва халқаро илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларда қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, белгиланган тартибда чет эл юридик ва жисмоний шахслари иштирокидаги инновациявий ташкилотлар ва марказлар тузилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилганлиги, ривожланган давлатлар илмий кенг жамоатчилиги билан ёш олимларимизнинг ҳамкорлик қилиш, илмий дунёқарашини кенгайтиришга кенг йўл очмоқда дейди; Институт тарихни ўқитиш методикаси профессори, тарих фанлари доктори Максет Тлеумуратов.

Тадбир якунида иштирокчилар қонун лойиҳаси муҳокамасида электрон мулоқот тарзида ҳам ўз таклифларини билдиришга келишиб олдилар.

Мана шундай тадбир бошқа олий таълим муассасаларида ҳам давом эттирилмоқда.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Коракалпоғистон худудий Кенгаши матбуот котиби.

Илм фан тараққиётига хизмат қилувчи муҳим ҳужжат was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »