Интернет оламида ёшлар маънавияти

15 Сентябрь, 17:39 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Интернет оламида ёшлар маънавияти нет

Дарҳақиқат, интернет — инсоният тафаккурининг маҳсули. Унда бутун олам мужассам. Айни вақтда ахборот олиш, алмашиш ва узатишнинг энг самарали ҳамда қулай воситасига айланиб улгурди.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан  3-умумтаълим  мактабида  “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ахборот хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, ўқитувчи-педагоглар, ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ёшларга интернет тармоқларидан фойдаланиш қоидалари, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб маънавий таҳдид инсонлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружлари кун сайин авж олаётгани, баъзи бир ғаразли кучлар томонидан бу борада турли усул ва услублардан фойдаланиб келинаётгани, ёлғон ахборотлардан сақланиш, миллий-маънавий қадриятларимизни сақлаш, менталитетимизга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб этилишига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушинтирилди.

Бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни пайтда ўта мураккаб замонда яшамоқдамиз. Мутахассислар бу тезкор даврни «оммавий ахборотлашув» ёхуд «глобаллашув асри» деб аташмоқда. Боиси ер юзининг қайсидир бир чеккасида юз берган воқеадан бир неча сония ичида бутун дунё аҳли хабар топмоқда. Бунинг қайсидир тарафдан яхши томонларини вақтнинг ўзи кўрсатиб турибди. Бироқ, ёшларимиз қандай ахборотларни қабул қилишни, улардан тўғри фойдаланишни англаб етишлари лозим. Маълумотларга кўра, тараққиёт, айниқса, ахборот технологиялари ривожланиши катта тезликда ривожлангани сари, интернетдан фойдаланувчилар сони ҳам ана шундай тезликда ортиб бормоқда. Аммо, масаланинг ғоят эътибор талаб жиҳати ҳам борки, баъзи мамлакатларда интернет орқали вертуал оламга ғарқ бўлиш оқибатида  кўплаб  ёшлар ҳақиқий ҳаётни вертуал ҳаётга алмаштириб, ўша муҳитда кун кечираётганлик холатлари кузатилмоқда. Бу эса уларнинг фикру хаёлида ҳақиқий ҳаёт билан рўёни фарқлай олмаслик унсурларини келтириб чиқараяпти.

Баҳодир Тошмуҳаммедов, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси:   

  • Бугунги тезкор даврда узоқ ва яқин минтақалардаги турли хил сиёсий, мафкуравий ва бошқа кучлар ўзларининг ғаразли ниятлари йўлида интернет тармоқлари орқали ёшларимизнинг онгги ва қалбини эгаллаш йўлида тинимсиз ҳаракатлар қилишмоқда. Жамиятимизнинг барча нуқталарида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларимизни носоғлом ахборотлардан ҳимоялаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган мазкур тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тан олиш керакки, бугунги кунда ёшларимиз ўртасида интернет ва компьютер хизматларидан фойдаланиш учун вақти, пули, ҳатто саломатлигини ҳам аямайдиганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Турли хил ўйинлар билан машғул бўлиб кун ўтказишмоқда. Бинобарин, юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни турли таҳдидлардан асраш борасида кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги,»Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни тарғиб қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар тақиқланиши кўрсатиб ўтилган. Бу эса, эртанги кунимиз эгалари давлатимиз ҳимояси остида эканлигидан далолатдир. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан   барчамиз жамият олдидаги ўз маънавий бурчимизни астойдил ҳис этишимиз,   миллий манфаатларимизнинг том маънодаги ҳимоячисига айланишимизни талаб этади. Негаки, жаҳонда кечаётган бугунги мураккаб вазиятда жамиятни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш баробарида, ёш авлодни эзгу қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлашга даъват этиш, ҳар бир фуқаронинг асосий бурчига айланиши зарур. Энг муҳими, интернет тармоқларидаги жаҳонда рўй бераётган хавф-хатарлар, ахборот оламидаги кескин курашларни теран англаган ҳолда, халқимиз доимо сезгир ва огоҳ бўлиб яшашга ўз ҳиссасини қўшиши, ёшларимизнинг келажагида алоҳида аҳамиятга эгадир.

 

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Интернет оламида ёшлар маънавияти was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »