Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ

6 Сентябрь, 14:07 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ нет

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янги босқичга кўтарилиб, фуқароларни қийнаётган ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат идоралари қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши депутатлари ҳам бу борада ўз фаолликларини намоён қилмоқдалар. Юртдошларимиз билан олиб борилаётган юзма-юз мулоқотлар чоғида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хонадонларда иссиқхоналар қуриш, паррандачиликни йўлга қўйиш бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда тушунтириш ишларини олиб бориб, фуқароларга амалий кўмак кўрсатдик.

Бундан ташқари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмушга оид айрим масалаларни маҳалла фаоллари, кўпни кўрган отахон-у онахонлар билан биргаликда муҳокама этмоқдамиз. Келажагимиз эгалари бўлган 4 нафар коллеж битирувчи ўқувчиларини ҳудудимиздаги тадбиркорлар ёрдамида бандлигини таъминлашга эришдик. Тайлоқ туманида яшовчи аҳолининг кўпчилиги паррандачилик ва қорамолчилик билан шуғулланиш истагини билдириб, тадбиркорликни бошлаб юборишди.

Ҳудудда олиб борилган учрашувлар давомида 3 нафар гўдакнинг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бепул даволаниши ва З. Ражабовага II гуруҳ ногирони даражасини олишда қонун доирасида ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашдик.

Мулоқотлар давомида аҳолидан кўплаб таклиф ва фикр мулоҳазалар билдирилди. Фуқаролар мамлакатимизда кечаётган ҳар бир жараёнга ўз муносабатларини билдирар экан, мавжуд муаммо ва камчиликлар ечимини таъминлашда амалий кўмак сўрашади. Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисмини бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, коммунал хизматлар фаолиятидан қониқмаслик, электр энергияси соҳасидаги узулишлар шулар жумласидан, аниқланган муаммолар, таклифлар ечими бўйича мутасадди ташкилотлар ва идораларга мурожаат қилинди. Охирги марта 246-«Давлатобод-Бетонка» йўналишидаги йўлнинг таъмирлаш ишларини тугатиш бўйича туман ҳокимлигига юборилган депутатлик сўрови натижасида масала ижобий ҳал этилди.

Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлар биз депутатларнинг ҳам зиммамизга улкан масъулият юклаб, фаолиятимизга астойдил ёндашишимизни талаб этади.

Сайловчилар билан олиб борилаётган юзма-юз мулоқотлардан кўзланган мақсад – аҳоли турмуш даражасини ошириш, бугунги кунда қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор, фармон ва фармойишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини дастуриламал қилган ҳолда фуқароларни ўйлантираётган мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилишдан иборат.

Бир сўз билан айтганда, биз депутатлар, фуқаролар билан мулоқот ва учрашувларни тез-тез ташкиллаштириш орқали уларнинг дардига қулоқ тутсак, ёрдам қўлини чўзсак, кичик муаммолар каттага айланмасдан жойида ҳал этилади. Тиббиёт соҳаси тилида айтилганда “Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ”.

Юлдошова УҒИЛОЙ,

Халқ депутатлари Тайлоқ туман
Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутати.

Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »