Китоб мутолааси

26 Сентябрь, 14:57 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 70 марта кўрилди • Комментариев к записи Китоб мутолааси нет

2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жамиятимиз ҳаётида миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни қарор топтириш, халқимиз, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг маънавий интеллектуал салоҳиятинн, дунёқараши, онгу таффаккурини юксалтириш, уларни ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган ҳар тамонлама комил инсонлар бўлиб етишишларида беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор каратилган. Бу ўз ўзидан аҳолининг китобхонлик маданиятини, маънавий онгини, китобхонлик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантиришга бошлайди.

Юртбошимиз томонидан 13 сентябрда қабул қилинган «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорда ҳали бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилди. Хусусан, халқимизнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган юксак сифатли китобларни чоп этиш, уларни мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларини таржима қилиш, фарзандларимизда болалигидан бошлаб китобга муҳаббат уйғотишга эътибор қаратилди. Шунингдек, уларда босма ва электрон китобларни ўқиш кўникмаларини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш, босма электрон китоблар бозорини шакллантириш масалаларига ҳар қачонгидан мукаммалроқ тарзда эътибор қаратилиши баён қилинган.

Қарорда мазмунан саёз, аҳлоқ меъёрлари, миллий маънавият ва қадриятларимизга мос келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган адабиётларни тарқатишни олдини олиш чораларини кўриш бундай ҳолатлар аниқланганда конун доирасида тегишли чора кўриш, китобхонлар клубларини ташкил қилиш ва маҳаллаларда кутубхоналар ташкил қилиш борасида вазифалар қўйилди.

Ушбу қарор китобхонлик маданиятини юксалтириш ва ахборот-кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, халқимиз маънавиятини оширишга хизмат қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Китоб билан маънавий баркамоллик сари” лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида жамоатчилик орасида тарғибот тадбирлари йўлга қўйилмоқда.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Китоб мутолааси was last modified: Сентябрь 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »