Китобсевар ёшлар кўпаймоқда

27 Сентябрь, 12:04 • Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи Китобсевар ёшлар кўпаймоқда нет

Болаларни китобга қизиқтиришда катталарнинг хабардорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бироқ педагоглардан ташқари ота-оналар ҳам болага қандай китоб олиб беришни билиши керак.

Бугунги кун ёшлари энг бахтли, омадли ёшлардир. Чунки улар учун барча имкониятлар мавжуд. Фақат мана шу имкониятлардан ўз ўрнида фойдалана билиш фарзандлар камолотини тўғри ва соғлом маънода белгилашда аввало ота-оналар, қолаверса устоз- мураббийлар, тарбиячи-педагоглар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шунингдек аудио-видео техникалари, компьютер кабиларнинг кундалик ҳаётимиз эҳтиёжига айланиб бораётганлиги барчамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори халқимиз маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш йўлида ёш китобхонлар билан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ва ўқувчилар ўртасида бадий адабиётлар мутолаасига бўлган қизиқишни янада кучайтириш, улар онгида она-Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, умуминсоний тушунча ва қадриятларни сингдириш, бой адабий меросимизга бўлган миллий ғурурни шакллантириш, кутубхоналарида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу қаторда бугун Хатирчи иқтисодиёт коллежида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хатирчи тумани Кенгаши депутати ташаббуси билан кутубхона ходимлари томонидан “Ёшлар ва китобхон” мавзуси асосида китобхонларни кутубхонага жалб этиш мақсадида тадбир ўтказилди.

-Китоб – дилга нур беради, дил нуридан эса инсон кўзи равшанлашади, оламни кўради, англайди, тўғри йўл ила бахт-саодат топади. Заминни, она-табиатни офтоб иситса, одам қалбини китоб илитади, ёритади ва нурлантиради. Яъни қуёш бўлмаса оламнинг, табиатнинг, ҳаётнинг бўлиши шубҳа остида қолади. Китоб бўлмаса, маънавиятнинг ривожланиши ҳам мавхум бир фикр бўлиб қолаверади. Шундай экан азиз талабалар ҳар доим китобга ошно бўлинг. Китобнинг эзгу фазилатлари, ўзбек оилаларида китобга муҳаббат, китобни асраб-авайлаб сақлаш ва китобхонлик қадимий анъаналардан бўлиб, ҳалқимиз маънавий камолотида муҳим ўрин тутади -деди ўз сўзида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хатирчи тумани Кенгаши депутати М. Эшниёзов.

Шундан сўнг коллеж кутубхона мудири Э. Ибодов маърузаси тингланди. Китобхонликнинг бош шарти- ўқиганни уқмоқ, англаб, тушуниб, ўзлаштириб олмоқдир. Бинобарин, ҳар бир китобхон тушуниб, англаб ўқишга эришиш даркорлигини муттасил ёдда тутмоғи шарт.

Шундан сўнг коллеж ўқувчилари томонидан мавзуга оид саҳна кўриниши намойиш этилди. Бундай тадбирлар партиямиз фаолларига маънавий куч бағишлаб, китобхонлар сафини кенгайтириш, янада самарали олиб бориш учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Китобсевар ёшлар кўпаймоқда was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »