Мактабгача таълим тизими тубдан такомиллаштириш кўзда тутилди

28 Сентябрь, 18:01 • Депутат минбари, Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактабгача таълим тизими тубдан такомиллаштириш кўзда тутилди нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги байрами тантаналарида: “Мақсадимиз келгуси 3-4 йилда мамлакатимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олишдан иборат ва биз бунга албатта эришамиз”, — дея фикр билдириб, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган дастур тайёрланаётганлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Орадан кўп ўтмай мактабгача таълим тизимни  янги босқичга кўтарилишига асос бўладиган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Узлуксиз таълим тизимининг пойдевори бўлган мактабгача таълим тизимида ўтган йиллар давомида тўпланиб қолган тизимли камчиликлар, жойларда мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги, ота-оналарнинг ҳақли эътирози давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида инобатга олинганлиги халқимиз, айниқса ёш ота-оналарнинг қалбида умид ва ишонч туйғусини уйғотди.

Қарорда 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига сифатли озиқ-овқат етказиб бериш тизими такомиллаштириш белгилаб қўйилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз таълим-тарбия тизимида энг муҳим бўғин бўлган мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш учун қисқа вақт мобайнида бундай катта ижобий ўзгаришларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг қабул қилишини, Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг ишлаб чиқилиши, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан бири сифатида ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни мебель ва бошқа инвентарлар билан таъминлашнинг кўзда тутилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мактабгача ёшидан бошлаб соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашда олий маълумотли тарбиячи-педагогларнинг ўрни ва ролини инобатга олган ҳолда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида махсус сиртқи бўлимларнинг ташкил этилганлиги халқимизнинг жуда катта эътирофига сабаб бўлмоқда.

Бутун халқимиз манфаатини кўзлаб, келажагимиз бўлган жажжи фарзандларимизнинг барчаси мактабгача таълим муассасаларида сифатли таълим олиши, соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадини кўзлаб қабул қилинган қарор ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши, моддий-техника базасининг мустаҳкамланиши, замонавий технологиялар асосида қайта жиҳозланиши, ўқув-тарбия жараёнини ўқув-методик, бадиий адабиётлар, айниқса малакали тарбиячи-педагоглар билан таъминлашга хизмат қилади.

Қизларшой РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Жарқўрғон туман Кенгаши депутати.

Мактабгача таълим тизими тубдан такомиллаштириш кўзда тутилди was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »