Маънавият: тарғибот ишлари янада жонланади

5 Сентябрь, 10:07 • Андижон вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 86 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавият: тарғибот ишлари янада жонланади нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги  “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида дадил қадам бўлди. Унга кўра мамлакатимизда амалга оширилаётгап ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган Қонун ҳужжатлари, давлат дастурларинипг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, бу борада кенг жамоатчилик, олимлар, мутахассислар, ижодкор, зиёлилардан иборат «Маърифат” тарғиботчилари жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосда йўлга кўйиш асосий вазифа қилиб белгиланган. Бу айни вақтда Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Айтиш мумкинки, маънавият инсон камолотининг асосий шартларидан бири. Шу маънода маънавий-маърифий тарғибот ишларининг кўламини кенгайтириш, соҳа ходимларининг билим ва малакасини изчил ошириб бориш олдимиздаги асосий вазифалардан саналади. Оила, маҳалла, таълим муассасаларида ёшлар аҳлоқи, уюшмаган йигит-қизлар билан тарбиявий ишларнинг юзаки олиб борилаётгани ҳам сир эмас. Уларнинг турли ёт оқимлар таъсирига адашиб қўшилиб қолиши, миллий қадриятларга эътиборсизлик, оилавий можаролар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларнинг аксарият ҳолларда кутилган натижани бермаётгани бу масалаларга жиддий эътиборни талаб этмоқда.

Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан Андижонда ўтказилган ўқув-семинарда шу хусусда сўз борди. Маънавиятчилар, маҳаллий кенгаш депутатлари, сиёсий партияларнинг етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокидаги мазкур тадбирда халқимиз маънавиятини юксалтириш, бу борада соҳа ходимлари олдида турган вазифалар хусусида маърузалар тингланди. Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон қуронов, Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

-Мустақиллик йилларида миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойиллари ҳаётга жорий этилди, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Паттохон Асханов. – Юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватан тақдирига даҳлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизими шаклланди. Ҳаракатлар стратегиясида, энг аввало, давлат бошқаруви органларининг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Президентимиз қарори билан бу борадаги ишлар янада жонланди.

Тадбир якунида маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Соҳа ходимларининг масъулияти ва тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар берилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Маънавият: тарғибот ишлари янада жонланади was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »