Меҳр – оқибат ва ғамхўрлик намунаси

11 Сентябрь, 20:42 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр – оқибат ва ғамхўрлик намунаси нет

Азалдан инсонларга, айниқса имконияти чекланган, кунгли яримларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш биз ўзбекларга хос фазилат. Шу сабабдан ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши бутун халқимиз ҳаётий зарур ҳужжат сифатида кутиб олишди. Ушбу ҳужжатда ногиронларни соғломлаштириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, шу билан бир қаторда, уларни ижтимоий ҳимоялаш, касаллик ҳолатини чуқур ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларнинг саломатликларини тиклаш ва ишга жойлаштириш, дори-дармонлар билан таъминлаш, яратилаётган имтиёзлардан тўла фойдаланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда партиянинг “Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳридаги «Камолот», “Юқори Хўжасоат” ва “Бўз” МФЙ ҳудудларидаги имконияти чекланган фарзандаларни тарбиялаётган хонадонларга ташриф буюрдилар.

Мазкур учрашувни ташкиллашдан мақсад – мамлакатимизда ота-она меҳридан маҳрум ва имконияти чекланган болалар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ушбу стратегияни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга доир Давлат дастури ижросини самарали таъминлашдан иборат бўлди.

Мазкур учрашув тафсилотлари билан фотолавҳалар орқали танишишингиз мумкин.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси.

Меҳр – оқибат ва ғамхўрлик намунаси was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »