Меҳрибонлик уйида

25 Сентябрь, 12:51 • Депутатлик гуруҳи, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳрибонлик уйида нет

Меҳр-муҳаббат деб аталмиш фазилат улуғ саналади қадриятларимиз шодасида. Халқимизнинг табиатан болажонлиги болаларимизнинг бахтидир. Болаларни кўрганда, беихтиёр, уларнинг беғубор кўзларига қараб қувонамиз. Давлатимиз ардоғида униб-ўсаётган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам фарзандларимиз қатори меҳр ва эътибордан бенасиб эмас.

Уларга қувонч улашиш мақсадида партиямизнинг халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Манзура Салимова ҳам куни кеча Фарғона шаҳар Меҳрибонлик уйида 10 нафар болажонларнинг тўйларини ўтказишда бош-қош бўлди.

Эрта тонгдан шарлар, гуллар ва ўйинчоқлар билан безатилган муассаса файзга тўлди. Байрам дастурхони болажонлар ёқтирган ширинликлар ва ноз-неъматлар билан тўлди. Суннат тўйида ҳудди шаҳзодалардай кийиниб олган болаларнинг қўллари саҳоватли ҳомийларнинг совғалари билан тўлиб кетди.

Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ва болажонларнинг бадиий чиқишлари ҳаммага кўтаринки кайфият бағишлади. Болажонларнинг биргаликда жўр бўлиб куйлаган “Ватаним-Онам” қўшиғидан сўнг катталарнинг кўзларига ёш келди.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Манзура Салимова тадбир сўнгида болажонларга совға-саломлар улашди. Бу эътибордан уларнинг юзларидаги мамнуният яққол сезилди.

Халқ орасида шундай хайрли ишларга бошчилик қилаётган депутатларимиз элнинг ишончини қозонмоқда.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Меҳрибонлик уйида was last modified: Сентябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »