Медиа олам: Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди

29 Сентябрь, 16:49 • Кўрик-танлов, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 85 марта кўрилди • Комментариев к записи Медиа олам: Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди нет

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар ташкилотлар ташаббуси билан Урганч шаҳар Туризм ва тадбиркорлик коллежида партиямизнинг “Медиа олам: тентенциялар ва истиқболлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда партия фоллари, депутатлари ва мазкур ўқув даргоҳ ўқитувчи-ўқувчилари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида таклиф қилинган соҳа мутахассислари томонидан “Мамлакатимизда “Оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Журналист касби нуфузини оширидаги истиқболли режалар”, “Медиа соҳасини ҳуқуқий, моддий-техник базасини янгилаш, уни технологик модернизация қилиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар” каби мавзуларда сўз юритишди.

Партиянинг ушбу лойиҳаси доирасида тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад — Медиа соҳанинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини ривожлантириш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, медиа-корхоналарни модернизация қилишга муносиб ҳисса қўшишдан иборат — дейди вилоят Кенгаши раис ўринбосари Манзура Назарқулова, — тадбир давомида айниқса ёш иштирокчиларнинг медиа соҳадан етарли даражада хабардорлиги тадбир меҳмонларини хайратлантирди.

Севинчой Собирова, коллеж ўқувчиси, тадбир иштирокчиси:

Ёш ижодкор сифатида бугунги тадбирдан мени қизиқтириб келган кўплаб саволларга жавоб олдим. Партия томонидан иқтидорли ёшларга “Адолат дўпписи” тақдим қилинаётганини телевидениелар орқали кўриб ҳавас қилардим. Мана бугун интилишларим рўёбга чиқди. Чунки, партия аъзолигига қабул қилинишим ва партиянинг “Адолат дўпписи”га сазовор бўлишим менга куч-ғайрат бағишлайди. Эндиликда кўксимга партиянинг кўкрак нишонини ғурурланиб олиб юраман. Бу кун мен учун унутилмайдиган кун бўлди. Билдирилган ишончни албатта оқлайман. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Суннатулло Қодиров, коллеж ўқувчиси, тадбир иштирокчиси:

Кичкина иқтидоримни эътиборга олиб мени “Адолат белбоғи” билан тақдирлашди. Партияга аъзо бўлиш учун ариза билан мурожаат этган эдим, натижада аъзолик билетига ҳам эга бўлдим. Бу эътибор мени янада интилишга, ижод қилишимга, партиямиз сафини фаол ёшлар билан оширишга, партиянинг дастурий-ғояларини бажариш учун зиммамга катта масъулият юклайди, десам муболаға бўлмайди. Менга билдирилган ишончни оқлашга ваъда бераман.

Тадбир иштирокчиларнинг фаоллигида қизғин кечган тадбир сўнгида фаол қатнашган иштирокчиларнинг бир гуруҳига партиянинг совғалари ва сертифиқати ҳамда аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди.

Коллеж раҳбариятининг партияга билдирган миннатдорчилиги фаолларга куч-ғайрат бағишлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Медиа олам: Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »