МОБИЛЬ АЛОҚА ВА ИНТЕРНЕТ УЧУН СЎМДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

6 Сентябрь, 18:40 • Янгиликлар • 61 марта кўрилди • Комментариев к записи МОБИЛЬ АЛОҚА ВА ИНТЕРНЕТ УЧУН СЎМДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ нет

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мажлисда Президентнинг ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши муносабати билан хизматлар тариф сиёсатини тартибга солиш вазифалари муҳокама қилинди.

2017 йил 5 сентябрдан бошлаб барча телеком-хизматлар миллий валюта – сўмда тарификация қилинади.

Бироқ, операторлар раҳбарларининг таъкидлашича, хизматлар биллинги тизими хорижий валютага асосланган бўлиб, сўм тарификациясига ўтиш учун вақт талаб этилади. Буни инобатга олиб, биллингни қайта ишга тушириш ишлари якунлангунига қадар тарифлар Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августи ҳолатига ўрнатилган (4210,35 сўм) АҚШ доллари курси бўйича белгиланади.

Бошқача айтганда, миллий валютада тарифлар ошиши содир бўлмайди. Масалан, агар шартли тариф МБ курси бўйича 10 АҚШ долларини ташкил этса, унинг қиймати ўтиш даврида МБ томонидан ўрнатиладиган доллар курсининг ўзгаришидан қатъи назар 42 минг сўмдан ошмаслиги керак.

Барча операторларга 5 сентябрдан бошлаб  сайтларда ва оммавий ахборот воситаларида ҳамма тарифларни миллий валютада кўрсатиш топширилди.

МОБИЛЬ АЛОҚА ВА ИНТЕРНЕТ УЧУН СЎМДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »