Мукофот муборак!

15 Сентябрь, 11:28 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Мукофот муборак! нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинганлигини «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасида ҳамда бир нечта расмий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат марказининг Урганч тумани бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутати Рано Вапаева Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Рано опа доим биз билан ёнма-ён меҳнат қилиб, ўзининг юксак маънавияти, билими, салоҳияти ва жонкуярлиги билан жамоамизга ўрнак бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам партиямиз фаолиятидаги катта тажрибасини биз билан баҳам кўриб келмоқда.

Депутатимизни барча партиядошларимиз номидан қутлаймиз. Совға муборак бўлсин!

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мукофот муборак! was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »