Мурожаатлар ва муаммолар депутат эътиборида

12 Сентябрь, 14:55 • Парламент назорати, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 39 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатлар ва муаммолар депутат эътиборида нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Даврон Тангиров “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун туманлари ҳамда Термиз шаҳри ҳудудларига ташрифи парламент эшитувига тайёргарлик юзасидан умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таълим жараёнини ташкил этишнинг ҳолатини, шунингдек, тиббиёт муассасаларидаги тиббий хизмат сифатини ўрганиш, соҳа ходимларидан ушбу йўналишда фикр ва таклифлар олиш мақсадларига қаратилди.

Депутат Даврон Тангиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари Исроил Қурбонов, Сариосиё туман  Кенгаши раиси Гулбаҳор Давидова, Узун туман Кенгаши раиси Иброҳим Раҳматов, партиянинг тумандаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ўрганиш олиб бордилар.

Аввал Сариосиё туманидаги 19-, 20-сонли ўрта умумтаълим мактаблари, Сарисиё Агросаноат касб-ҳунар коллежи, туман қишлоқ оилавий пункти бўлимлари фаолияти ўрганилди.

Даврон Тангиров,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Бугунги кунда зарурий фанлардан ҳисобланган ижтимоий-гуманитар фанларини ўқитилишини ташкил этишнинг ҳолати ўрганилганда дарсликлар жуда мукаммаллашиб кетганлиги, фанни соддалаштириш зарурлиги хусусида туманлардаги ўқитувчилардан  талаб ва таклифлар келиб тушди.

Тумандаги 19-, 20-сонли умумтаълим мактабларида режа бўйича таълим муассасасининг сиғими, жалб этилиши режалаштирилган ўқувчилар сони, ўқув хоналари билан таъминланиши ҳолати ота-оналарни ҳам қониқтириб келмоқда. Лекин мазкур мактабларда спорт анжомлари сифатсизлиги, юқори синф дарсликлари тўлиқ эмаслиги кузатилди.

Ўрганиш давомида жорий йилдан бошлаб 10-синф очилиши муносабати билан моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусан замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, касб-ҳунар ўрганишларини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар кўнгилдагидек амалга ошириб борилмоқда.

Шунингдек ишчи гуруҳ Узун туман 72-сонли қишлоқ оилавий пунктини ҳамда Сариосиё туман Дашнобод оилавий пунктининг фаолияти билан яқиндан танишди ва бу ердаги шифокорлар ва ҳамширалар билан жонли суҳбат олиб бориб, соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларини ўргандилар.

Бунда асосан, туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, шифокорлар ва ҳамширалар малакаси, муомала маданияти, малакали кадрлар хизмати, дори воситалари таъминоти, дорихоналар ҳолати бўйича беморлар фикрлари очиқ ва ойдин ўртоқлашилди. Суҳбат жараёнида ҳар иккала қишлоқ оилавий поликлиникада ҳам патронажлар сони камлиги айтиб ўтилди. Чунки, ҳар икки туманда 1300 кишига битта патронаж хизмати кўрсатилиб, бу эса жуда паст кўрсаткични ташкил этиши маълум бўлди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ вилоят тиббиёт бирлашмасида бўлиб, барча бўлимлар назоратдан ўтказилди.

Гуруҳнинг режа асосида туманлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мурожаатлар ва муаммолар депутат эътиборида was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »