МУСОДАРА ҚИЛИНГАН ЯРОҚСИЗ АВТО УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИ

28 Сентябрь, 19:07 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи МУСОДАРА ҚИЛИНГАН ЯРОҚСИЗ АВТО УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИ нет

Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги 707-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Давлат даромадига ўтказилган, 20 ва ундан кўп йил муддатда фойдаланилган ҳамда яроқсиз автомототранспорт воситалари:

  • ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига;
  • иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига ҳақ тўлаш эвазига (металл парчалари нархида) топширилади.

Автомобилнинг фойдаланишга яроқлилиги ЙҲХДХ органининг ушбу орган раҳбари томонидан тасдиқланган хулоса билан белгиланади.

Транспорт давлат ижрочиси томонидан Ички ишлар вазирлиги ЙҲХДХ вакилининг мажбурий иштирокида топширилади. Қабул қилиш-топшириш далолатномасида бу ҳақда тегишли ёзув қайд этилади.

Кейин давлат ижрочиси автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни автомототранспорт воситаси ҳисобга олинган жойдаги ЙҲХДХ органига ижро этиш учун юборади. Бир вақтнинг ўзида ЙҲХДХ органига ушбу автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома ҳам (мавжуд бўлса) топширилади.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга зарур тузатишлар киритилди.

norma.uz

МУСОДАРА ҚИЛИНГАН ЯРОҚСИЗ АВТО УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИ was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »