Қонун лойиҳасига партия таклифи

25 Сентябрь, 12:35 • Жамоатчилик муҳокамаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун лойиҳасига партия таклифи нет

Маълумотларга кўра мамлакатимизда бугунги кунда 3000 га яқин беморлар буйрак трансплантациясига муҳтож. Тарансплантацияга муҳтож беморларга ёрдам кўрсатишдек долзарб муаммога ечим топиш мақсадида “Инсон аъзолари, тўқимларини ва ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тан олиб айтиш лозимки, тиббиётнинг энг мураккаб соҳаси бўлган транспланталогия, республикамизда оқсаётган соҳалардан бири эди. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ушбу масаланинг кўтарилгани жуда долзарб, бугунги кун учун зарур. Лекин, масаланинг яна бир томони, энг аввало тарансплантацияни йўлга қўйиш учун ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот институти, махсус лабараториялар, трансплантолог мутахассисларни тайёрлаш лозим.

Бундай мураккаб жараённи бошидан ўтказган беморларнинг операциядан кейинги даврда, малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, шу билан биргаликда инсонларнинг тиббий маданиятини, саводхонлигини ошириш зарур. Чунки шундай мураккаб операциядан сўнг инсоннинг умр кўришида бевосита ҳар иккала омилнинг ҳам муносиб ўрни бор.

Ушбу Қонун лойиҳасининг 11-моддаси, 1-бандида донорларнинг ёзма розилиги бўлиши керак, деб белгиланган. Ушбу моддага, баъзи шошилинч ҳолларда, автоавариялардан сўнг, оғир беморларда мия декортикацияси бўлиб, ҳаёти фақат сунъий нафас олдириш аппарати билан ушлаб турилганда ота-онаси, яқинлари ёки унинг қонуний вакилларини розилигини олиб аъзо ва тўқималарини олишни амалга ошириш мумкин деган банд қўшилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ривожланган давлатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда кишиларнинг ўз хоҳиши бўйича паспортига ҳаёти учун фавқулодда ҳолат юз берган тақдирда аъзоларини транспантология мақсадида қўлланишига руҳсат беришни кўрсатувчи белги қўйишни ташкил этиш, кишилар бундай таклифга рози бўлса ҳаётийлиги вақтида Давлат томонидан моддий рағбатлантириш ёки компенсация масаласи киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Рағбатлантиришни нодавлат ташкилот ташкил этиб, ушбу ташкилот ҳисоб рақамига пул йиғишни ҳам ўйлаб кўриш лозим, деб ҳисоблаймиз.

З.Шодмонова,

Самарқанд тиббиёт институти
ўқитувчиси, доцент.

Қонун лойиҳасига партия таклифи was last modified: Сентябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »