Қонунга партия фаоллари таклифи

9 Сентябрь, 14:21 • Давра суҳбати, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 82 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонунга партия фаоллари таклифи нет

Бугун Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси Хоразм вилоятидаги сиёсий партиялар билан ҳамкорликда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлашга бағишланган давра-суҳбати ўтказилди.

Тадбирга Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, сиёсий партияларнинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, сиёсий партиялар ва партия депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсадларидан бўлди.

Шу билан бирга, вилоятдаги сиёсий партиялар фаоллари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид вилояти Дастурининг 2.6-бандига асосан “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига ўз таклиф ва тавсияларини киритиб боришди.

Унга кўра бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг жадал суръатларда ривожланиб боришини ҳисобга олган ҳолда, ушбу қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давомида кенг жамоатчиликни, айниқса, сиёсий партияларнинг фаолларини, тажрибали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш ва уларнинг фикр ва таклифларини умумлаштириб таҳлил қилиш, янги қонун лойиҳасини айнан ушбу таклифлар асосида ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбир давомида партиямиз фаоллари томонидан мазкур сиёсий партияларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунининг нормалари юзасидан қуйидаги таклифларини билдиришди:

– Фаол ишламаётган ва ўз вазифасини талаб даражасида бажармаётган, партия билан алоқани узиб қўйган маҳаллий кенгаш депутатларини чақириб олиш;

– Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқароси партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш мумкинлигини аниқ кўрсатиб бериб, Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунинг 4-моддасига ўзгартириш киритиш;

– ҳудди шунингдек, юқорида қайд этилган қонуннинг 4-моддасига қўшимча киритиш, жумладан, сиёсий партияларга 18 ёшга тўлмаган ҳамда жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумларни партияларга аъзо бўла олмаслик тартибини киритиш;

– сиёсий партиялар фаолиятини янада жонлантириш мақсадида, шунингдек, аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда барча талабларга жавоб берадиган моддий-техник база, шу жумладан бино (хоналар, алоҳида конференц зал), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш каби таклифлар “Экспертлар гуруҳи”га тақдим этилди.

Тадбирда партиямиздан ташриф буюрган вакиллар билан биргаликда фаол иштирок этдик дейди — Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари Манзура Назарқулова. — Соҳа мутаҳасисларининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари диққатимизни тортди.[/su_quote]

Тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Қонунга партия фаоллари таклифи was last modified: Сентябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »