Ҳорманг, пахтакорлар

13 Сентябрь, 17:46 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 78 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳорманг, пахтакорлар нет

Бухоро вилоятида ҳам пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар учун жойларда Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий савдхонлигини ошириш бўйича сиёсий-ўқувлар ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда юртимизнинг барча пахта далаларида пахтакорлар иш билан банд. Оппоқ пахталарни териш уларга завқ берар экан, бу завқ шиддат билан ишлашга куч ва ғайрат бахш этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП айни мана шу қизғин жараёнда пахтакорлар билан учрашди. Хусусан, партиямизнинг Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Абдукамол Раҳмонов ҳам вилоятимизда бўлиб, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан маҳаллаларда ўтказиладиган сиёсий ўқувларда иштирок этди. Энг қизиғи, ушбу ўқувлар пахта далаларида ўтказилди.

Пахтакорлар билан бўлиб ўтган учрашув барчага жуда катта таассурот қолдирди. Хусусан, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов пахтакорлар билан ўтказган мулоқоти қизғин суҳбатга бой бўлди.

Хуршида Зокирова, пахтакор:

Партия Сиёсий Кенгашидан ташриф буюрган вакил Абдукамол Раҳмоновнинг бевосита пахта даласида биз билан терган пахталари мен сингари пахтакорларга куч бағишлади. Маҳалламизда аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида партия лекторлари томонидан сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинар эди. Аммо бугунги ўқув эсда қоларли даражада бўлди.

Партия ходимларимизнинг пахтакорлар билан бўлиб ўтган учрашуви партия хайрихоҳларининг кўпайишига замин яратди. Кунига 100-120 килограмдан зиёд пахта теришга бел боғлаган ҳашарчилар ўз мақсади сари илдам қадам қўйиб бормоқда.

Бундай сиёсий-ўқувлар, Ромитан туман “Ўба” МФЙда, Вобкент туман “Пахтакор” МФЙда, Бухоро туманидаги “Ўктам Иброҳим Тўқлиев” фермер хўжалиги пахта далаларида меҳнат қилаётган теримчилар ҳузурида ҳам ўтказилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ҳорманг, пахтакорлар was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »