Пахта далаларида сиёсий ўқув машғулотлари

29 Сентябрь, 15:50 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Пахта далаларида сиёсий ўқув машғулотлари нет

Сурхондарё вилоятида ҳам пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар учун жойларда Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий савдхонлигини ошириш бўйича сиёсий-ўқувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши ва Термиз ҳамда Олтинсой туман кенгашлари томонидан Термиз туманининг “Мўмин Адолат” фермер хўжалиги ва Олтинсой туманининг “Фермер-Ботош-Паҳлавон”фермер хўжаликлари далаларида хашарчилар ҳузурида сиёсий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унда сўз олганлар давлатимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати, қабул қилинаётган қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда жаҳон майдонидаги сўнгги янгиликлар хусусида сўз юритди. Кейинги вақтларда республикамиз ҳаётида юз берган ўзгаришлар, мустақиллигимиз яратган имкониятлар ва бугунги тараққиёт йўлимиз ҳақида гапирдилар. Амалга оширилаётган ислоҳотларда адолатчиларнинг иштирокига алоҳида тўхталинди.

 Мўмин Раҳмонов, “Мўмин Адолат”фермер хўжалиги раҳбари, партиянинг Термиз туман Кенгаши депутати:

Бугун Сурхон воҳаси далалари ўзига хос меҳнат майдонига айланган. Пахтакорлар томонидан етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишга барча бирдек бел боғлаган.

Термиз туманидаги «Айратом» МФЙ “Мўмин Адолат” фермер хўжалигида йиғим-теримда иштирок этаётган хашарчилар орасида турли соҳа фидойилари- партиядошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар ўз касбларига содиқлиги каби бу умумхалқ ҳашарида ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Партия фаоллари томонидан сиёсий ўқув машғулотларини пахта далаларида, ҳашарчилар ҳузурида олиб бораётгани эътиборли. Бу ўз-ўзидан фуқароларнинг юртга бўлган меҳри, ватанпарварлик ҳиссининг ортиб боришига хизмат қилади.

Соатмурод Ғаффоров, Олтинсой туман “Фермер-Ботош-Паҳлавон” фермер хўжалиги раҳбари:

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаоллари ва депутатлар томонидан ташкил этилган бугунги тадбир далаларимизда пахта тераётган барча соҳа ходимларини мавсум якунлангач, фаолиятларини янада жонланиши ва кенг жамоатчилик орасида тарғиботчи сифатида фаол иш олиб боришларида қўл келади. Маърузаларда таъкидланганидек, Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, давлатимизнинг бугунги сиёсати барчамизнинг юрт келажагига масъуллигимиз, унинг тараққиётига ҳисса қўшишимизга боғлиқ. Буни ҳар бир иштирокчи юракдан хис этмоқда.

Зилола Раҳмонова, илғор теримчи пахтакор:

  • Пахта мавсуми бошлангандан буён кунига 135 килограммдан пахта териб юртимиз хирмонига ўзимнинг ҳиссамни қўшиб келяпман. Бугунги партия вакилларининг ташриф буюриши, бевосита пахта даласида биз билан терган пахталари мен сингари пахтакорларга куч бағишлади. Маҳалламизда, ўқув даргоҳларида аҳолини ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида партия лекторлари томонидан сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинар эди. Аммо бугунги ўқув эсда қоларли даражада қизиқарли бўлди.

Партия ходимларимизнинг пахтакорлар билан бўлиб ўтган учрашуви партия хайрихоҳларининг кўпайишига замин яратди. Кунига 100-120 килограмдан зиёд пахта теришга бел боғлаган ҳашарчилар ўз мақсади сари илдам қадам қўйиб бормоқда.

Бўлиб ўтган машғулотлардан сўнг энг илғор теримчиларга ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилиши теримчиларнинг кўнглини тоғдек кўтариб юборди.

Пахтакорлар билан бўлиб ўтган учрашувлар барчага жуда катта таассурот қолдирди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Пахта далаларида сиёсий ўқув машғулотлари was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »