“Пахтакор” БПТ аъзолари партия кубогига эга бўлишди

6 Сентябрь, 15:20 • БПТ, Бухоро вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи “Пахтакор” БПТ аъзолари партия кубогига эга бўлишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши ҳамда партиямизнинг энг фаол аъзоси Дилшод Жўраев ташаббускорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида, партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида бошланғич партия ташкилотларидаги уюшмаган ёшлар орасида футбол спорт тури бўйича “Туман “Адолат” турнири” мусобақаси ташкил этилди. Унда тумандаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20 та бошланғич партия ташкилотидаги уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар ўзаро беллашишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси в.б Мақсуд Ҳамидов, туман ҳокими ўринбосари Матёқуб Маликов, партия туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева, партия ходимлари, фаол аъзолар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

БПТ аъзоларидан ташкил топган футбол жамоалари чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида куч синашдилар.

Таъкидлаш ўринлики, партиянинг сайловолди дастурида партия мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди. Дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш зарурлигини ёддан чиқармаслик кераклиги қайд этилар экан, партия ходимлари, партиянинг энг фаол жамоатчи аъзолари партия сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида астойдил ҳаракат қилиб келишмоқда.

Дилшод Жўраев, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ташаббускор фаол аъзоси:

  • Партияга аъзо бўлганимдан сўнг унинг сайловолди дастури билан танишиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида ёндашилганлиги эътиборимни жалб этди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биз партия аъзолари ҳам ўз ташаббусимизни кўрсата олишимиз лозим. Ёшлар орасида турли зарарли оқибатларнинг олдини олиш, спортга бўлган қизиқишини ошириш, уюшмаган ёшларни ҳамжиҳатликка бирлаштириш учун партиянинг Вобкент туман Кенгаши билан ҳамкорликда 20 та МФЙда ташкил этилган 20 та БПТ аъзоларидан иборат футбол жамоалари тузиб, улар орасида мусобақа ташкил этдик. Ёшлар жуда фаол иштирок этишди. Бизнинг асосий мақсад адолатчи ёшлар сафини кенгайтириш, улар орасида сайлбий иллатларнинг олдини олиш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашдир.

Мусобақада ёшлар билан бир қаторда партиямиз ташкил этилганидан буён аъзоликка қабул қилинган нафақа ёшидаги фаол аъзолари Темур Ҳикматов ва Турсун Усмоновлар иштирок этишди. Ўйин давомида ёшларни қўллаб-қувватлашди.

Ўйин натижаларига кўра “Пахтакор” МФЙда ташкил этилган “Пахтакор” БПТ аъзоларидан иборат жамоа биринчи ўринни қўлга киритиб, партия кубогига эга бўлишди. Иккинчи ўрин “Шанба” МФЙдаги “Шанба” БПТ, учинчи ўрин “Қатаған” МФЙдаги “Қатаған” БПТ, тўртинчи ўрин эса “Найман” МФЙда ташкил этилган “Найман” БПТ аъзоларидан иборат футбол жамоаларига насиб этди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки “Пахтакор” БПТ даги уюшмаган ёшлардан иборат футбол жамоаси 2016 йилда партия Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ташкил топган эди. Бу футбол жамоаси ўтган йилда партиямиз томонидан ташкил этилган футбол мусобақасида ҳам фаол иштирок этган эди.

Мусобақа сўнггида Фозил Эргашов “Энг яхши дарвозабон”, Абдураҳмон Мирзахурдов “Энг яхши ҳужумчи”, Зафар Ботиров “Энг яхши ҳакам”, Мастон Бозоров эса “Энг яхши мураббий” номинациялари бўйича ҳам партиянинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Туман “Адолат” турнири якунида барча иштирокчиларга байрам дастурхон ёзилди, тадбир куй ва қўшиқларга бой ўтди.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

“Пахтакор” БПТ аъзолари партия кубогига эга бўлишди was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »