Парламент эшитувига жадал тайёргарлик кўрилмоқда

11 Сентябрь, 21:16 • Парламент назорати, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи Парламент эшитувига жадал тайёргарлик кўрилмоқда нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент эшитувига тайёргарлик юзасидан умумий ўрта таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида таълим жараёнини ташкил этишнинг холатини депутатлар томонидан 8-10 сентябрь кунлари жойида ўрганиб чиқилди. Ушбу ўрганишлар жараёнида таълим ва тарбия муассасаларида бир қатор ютуқлар билан биргаликда камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Мулоқотларда таълим дастурлари, ўқув режалар, ўқув услубий адабиётлар, услубий қўлланмалар, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминланиш ҳолати ўрганилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туманида бир қатор таълим ва тиббиёт муассалари, жумладан, 157, 13-сонли ўрта таълим мактаблари, Шайхонтоҳур Меҳмонхона хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи, Тошкент шаҳар 1-сонли шифохонаси, 41 ва 44-сонли оилавий поликлиникаларда ўрганиш ишлари олиб борди.

 

Парламент эшитувига жадал тайёргарлик кўрилмоқда was last modified: Сентябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »