Партия депутати 355 хотин-қизни иш билан таъминлади

12 Сентябрь, 10:38 • Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия депутати 355 хотин-қизни иш билан таъминлади нет

Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Навоий вилояти Хатирчи туманида “Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март Хатирчи” тикувчилик фабрикаси иш бошлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП шиорларидан бири “Ижтимоий ёрдам – муносиб иш билан таъминлаш”, яъни ишини йўқотганларга янги меҳнат ўринларини ҳамда касбий қайта тайёргарлик учун таълим олиш имкониятларини таклиф этиш ҳамда инсоннинг оиласидаги фаровонлик, ўзининг ҳаётга муносабати, охир-оқибат эса жамиятимизнинг барқарорлиги унинг қандай иш билан таъминланганига, меҳнати учун қай миқдорда муносиб ҳақ олаётганига бевосита боғлиқ деб ҳисоблайди.

Шу муносабат билан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Баркамол Шомуродов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Хатирчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан яна бир янги корхонани ишга туширди.

Мазкур фабрикани ишга тушириш учун 3 миллиард “Қишлоққурилиш банк” Навоий минтақавий филиалининг ва 5 миллиард МЧЖнинг ўз маблағи жалб этилди.

Натижада фабрика жойлашган бино тўлиқ қайта таъмирланди. Хориждан 160 та дастгоҳ келтирилди. Ишлаб чиқариш ҳам хориж технологияси асосида йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Ушбу фабрика ишга туширилиши муносабати билан 355 та янги иш ўрни яратилади. Шуниси аҳамиятлики, бу ерда асосан маҳаллий хотин-қизлар икки сменада меҳнат қилишади. Уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун ошхона, кийиниш ва ювиниш, тиббиёт хоналари мавжуд.

Бугунги кунда тикувчилар танлов асосида ишга қабул қилиниб, уларга хорижлик мутахассислар иш ўргатиш арафасида.

Шунингдек, корхона маҳаллий хом ашёдан фойдалансада, ойига 4-5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, унинг асосий қисмини экспорт қилишни режалаштириган.

Ушбу корхонанинг очилиш маросимига Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари, вилоятнинг таниқли тадбиркорлари, маҳаллий аҳоли вакиллари  ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Турсунов сўзга чиқиб мамлакатимизда тадбиркорликка нақадар кенг йўл очилгани, мазкур корхона ушбу сиёсатнинг яққол намунаси эканлиги, бу каби янги лойиҳалардан яна бир нечтаси инвестор томонидан режалаштирилаётганлиги ҳақида гапирди. Шунинг баробарида у барчани Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити билан ҳам муборакбод этди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Партия депутати 355 хотин-қизни иш билан таъминлади was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »