Заголовок

Партия фаоллари “Депутат вақти” кўрсатуви меҳмони бўлишди

18 Сентябрь, 10:38 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 111 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия фаоллари “Депутат вақти” кўрсатуви меҳмони бўлишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят ташкилоти фаоллари ва депутатлари Хоразм телерадиокомпаниясининг “Депутат вақти” кўрсатуви меҳмони бўлишди.

Мулоқотда партиянинг вилоят Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Икрам Абдуллаев, Боғот туман Кенгаши депутати Майсара Ҳудайберганова, Янгиариқ туман Кенгаши депутати Шавкат Ҳудайберганов, Шовот туман Кенгаши депутати Бекзод Ражапов, партиянинг Хонқа туман Кенгаши раиси Зеваржон Юсуповалар иштирок этишди.

Қизғин савол-жавоб руҳида ўтган жонли мулоқотда “Адолат” социал-демократик партияси вилоят ташкилоти фаоллари ва депутатларининг замон билан ҳамнафас фаолият олиб бораётгани, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фаоллар ва депутатларнинг иштироки, партиянинг депутатлик гуруҳлари илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларининг ҳисоботларини эшитиб бораётгани, жорий йилда қанча депутатлик сўровлари жўнатилгани ва уларнинг натижалари тўғрисидаги ва бошқа қатор саволларга амалий ишлардан мисоллар келтиришди.

Фаолларимизнинг галдаги суҳбати “Муносабат” кўрсатуви орқали намойиш этилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Партия фаоллари “Депутат вақти” кўрсатуви меҳмони бўлишди was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »