Партия ходимларининг сиёсий билимини шакллантиришга эътибор қаратилди

28 Сентябрь, 15:24 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 55 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия ходимларининг сиёсий билимини шакллантиришга эътибор қаратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят Кенгашида навбатдаги сиёсий ўқув ўтказилди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этди. Сиёсий ўқувни партия вилоят Кенгаши раиси в.б Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берди.

Асосий мақсад партия ходимларининг сиёсий билимини ошириш экан, албатта, бўлиб ўтган сиёсий ўқувда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, фармон, ва қонунларнинг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Ходимларнинг масъулиятли вазифалар борасида тўхталиб ўтилди.

Навбатдаги сиёсий ўқувда ҳам Давлат дастурининг “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган бешинчи йўналиши мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Бу тўғрида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Дилбар Ҳамдамова ҳамда Зуҳро Мирзаҳамдамовалар тўхталиб ўтишди. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлари тушунтирилди.

Ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Сиёсий ўқув якунида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Партия ходимларининг сиёсий билимини шакллантиришга эътибор қаратилди was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »