Партия лойиҳалари амалда: Аҳоли бандлиги эътиборда

11 Сентябрь, 19:32 • Адолат шарҳи, Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 59 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳалари амалда: Аҳоли бандлиги эътиборда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида жалақудуқлик сафдошларимиз томонидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тадбиркор партиядошларимизнинг ташаббуслари алоҳида эътиборга лойиқ.

Одинахон Қаххорова раҳбарлигида ташкил этилган “Ал диёр” хусусий корхонаси бунга бир мисол. Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ривожланиш йўлидан бораётган жамоа ўз фаолиятини ўтган ойда бошлади. Қисқа вақт ичида экспортчилар қаторидан муносиб ўрин эгаллаётган корхона ишчилари истиқболли лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этмоқдалар.

 Одинахон Қаххорова изланувчан тадбиркорлардан. Кўп йиллардан буён якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғуллангани  сабаб бозор талаби ва харидорлар эҳтиёжини яхши билади.  Маҳсулот сифати ва дизайин устида ишлашни ўз олдига асосий шарт сифатида белгилаб олган. Шу сабаб унинг раҳбарлигидаги чеварлар тайёрлаган трикотаж маҳсулотлари ички бозордан ташқари хорижда ҳам харидоргир.

— Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида кўп йиллик орзуларимиз ушалди, — дейди тадбиркор.- Ўз корхонамизни ташкил этдик. Бу билан фаолиятимиз янада кенгайди. “Ҳамкорбанк”нинг 90 миллион сўм молиявий кўмаги ҳисобига 30 та замонавий тикув машиналари ва қўшимча  дастгоҳлар сотиб олинди. Ҳозирда 40 нафар чеварлар билан 8 турдаги трикотаж буюмлари ишлаб чиқаряпмиз. Ҳар бир ишчи кунлик вазифасини уддалаш баробарида, сифатга жавобгарлик ҳисси билан меҳнат қилишга одатланган. Бу айни вақтда мижозларимиз ишончини мустаҳкамлайди. Қолаверса, замонавий дизайндаги моделлар устида ишлаётганимиз ютуқларга бошламоқда.

Ёш жамоа эришилган ютуқларни янада юксалтириш ҳаракатида.  Ўтган ойда 17 минг АҚШ долларилик  эркаклар ички кийимлари хорижлик буюртмачиларга етказилди. Эндиликда Қирғизистон ва Россия давлатларидаги буюртмачилар талаби асосида ишчи кийимлар тайёрланмоқда. Йил охирига қадар экспорт кўламини янада кенгайтириш жамоанинг бош мақсадларидан.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигини ошириш андижонлик адолатчилар фаолиятида кенг ўрин эгалламоқда. Бу борада Жалақудуқ туманидаги каби ибратли ишларга бошқа туманларда ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Партия лойиҳалари амалда: Аҳоли бандлиги эътиборда was last modified: Сентябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »