Партия лойиҳаси – соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган

29 Сентябрь, 09:25 • Ишчи гуруҳ, Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 93 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси – соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари Амударё туманидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчилари ва тарбияланувчилари орасида бўлиб «Ясси оёқлик» ва «Сколиоз» касалликлари буйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Партиянинг 2017 йилга мўлжалланган иш режасининг 27-банди ижросини таъминлаш ҳамда партия сайловолди дастурида илгари сурилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши раиси И.Палванов раҳбарлигида туман Тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими бўлими ва Истеъмолчилар хуқуқини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳамда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги 5 та мактабгача таълим муассасаси ва 5 та умумтаълим мактаблари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Амударё туманидаги 1, 4, 5, 18 ва 40-сонли мактабгача таълим муассасаларида жами 666 нафар болалар тарбияланмоқда.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида аниқланган “Ясси оёқлик” касаллиги мавжуд болалар сони жами 128 нафарни ташкил этади.

Ушбу мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” касаллиги аниқланган болаларнинг пойафзали оддий пойафзалда бўлиб, махсус пойафзал киймайди.

Тарбияланувчиларнинг машғулотларда ўтирган столлари болалар ўртасида “Сколиоз” касаллигини келтириб чиқармаслиги мақсадида санитар нормалари талабига тўлиқ жавоб бериши аниқланди.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” касаллиги ташхис қўйилган болалар учун махсус жисмоний тарбия машғулотлари ҳар куни ўтказилиб борилади. Машғулотлар ўтказиш учун махсус жисмоний тарбия воситалари ҳам мавжуд ҳисобланади.

Шунингдек, тумандаги 55-сонли ихтисослаштирилган мактаби ва 57, 5, 13, 36-сонли умумтаълим мактабларида жами 2633 та келажагимиз эгалари таҳсил олмоқдалар.

Ушбу умумтаълим муассасаларидаги ўқувчилар ўртасида аниқланган “Ясси оёқлик” касаллиги мавжуд болалар 4 нафарни ташкил этади.

36-сонли умумтаълим мактабида 1 нафар “Сколиоз” касаллиги аниқланди, яъни 2004 йилда туғилган Сабирова Кумушой шифокор назоратида жисмоний тарбия машғулотларини ўтказади.

Мутахассисларнинг маълумот беришиша бугунги кунда Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида “Сколиоз”нинг оғир формаси билан касалланган 12 нафар ўқувчилар таълим олмоқда.

Бундан ташқари мактабгача таълим муассасаларининг ва умумтаълим мактабларининг барчасида “Ясси оёқлик”нинг енгил формалари билан касалланган болалар учрайди.

Айни кунда якуний хулосалар таёрланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш учун маълумотлар таёрланмоқда.

 

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Партия лойиҳаси – соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »