Партиядошимизга “Ниҳол” мукофоти берилди

13 Сентябрь, 15:56 • Адолат шарҳи, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиядошимизга “Ниҳол” мукофоти берилди нет

Юртимизда истеъдодли ёшларни  қобилиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар яратилган. Айниқса анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ниҳол” мукофоти танлови янги истеъдодларни кашф этмоқда. Танлов ёшларни ўз иқтидори, интилиши билан пухта тайёргарлик кўришни ва чексиз меҳнатни талаб этади. Ушбу ютуқларни қўлга киритган ёшлар орасида партиямизнинг дастурий ғояларини кенг халқ орасида тарғиб қилишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган партиямиз фаоли Фарруҳ Саидовнинг борлиги партиядошларимизни қувонтирди.

Барногул Сапаева, партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши раиси:

Фарруҳ Саидов интилувчан, меҳнатсевар ва кучли истеъдоди билан юртдошларимизнинг эътиборига тушди. Партиямиз томонидан ўтказиладиган маънавий- маданий тадбирларда бўладими, йиғилишларда бўладими ҳар доим унинг фаоллиги сезилиб туради. Бир неча йиллардан буён партиянинг фаоли сифатида туман кенгашимиз фаолиятига кўмакчи бўлиб, муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Фарруҳ Саидов,  партиянинг фаоли, “Ниҳол” мукофоти совриндори:

Ушбу танлов мени изланишга, қобилиятимни оширди, айниқса Ватанимга бўлган садоқатимни янада юксалтирди. Давлатимиз томонидан биз ёшларга ҳар томонлама қаратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юртимиз корига ярайдиган фарзанд бўлиш маъсулиятини чуқурроқ ҳис этдим. Истеъдодимни юзага чиқаришдаги хизматлари учун “Адолат” СДП Янгиариқ туман етакчиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбек миллатининг ўчмас номини бутун дунёга машҳур қилишдан ҳеч қачон чарчамайман.

Ф.Саидов айни пайтда Янгиариқ туман маданият аҳоли дам олиш марказига қарашли “Муборак” ашулла ва рақс халқ ансамбли бадиий раҳбари вазифасида фаолият юритмоқда.

Санъатнинг “Мумтоз қўшиқ” йўналиши бўйича “Ниҳол-2017” мукофоти совриндори Фарруҳ Саидовни барча партиядошларимиз номидан қутлаймиз. Совға муборак!

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Партиядошимизга “Ниҳол” мукофоти берилди was last modified: Сентябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »