Даврон Тангиров

Президентимиз чиқишини дунё ҳамжамияти юксак баҳоламоқда

22 Сентябрь, 20:24 • Муносабат, Янгиликлар • 59 марта кўрилди • Комментариев к записи Президентимиз чиқишини дунё ҳамжамияти юксак баҳоламоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқида бугунги кунда Ўзбекистон давлати жадал ривожланаётганлиги, бу борада аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга ошириб, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бораётганлиги бу борада беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилиниб бир қанча ижобий ишлар бажарилаётганлигини нуфузли минбардан туриб жаҳон оммасига айтиб ўтди.

Ўзбекистонда бугунги кунда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда провардида улардан кўзланган мақсад – «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишга қаратилган.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг бир бирига ўзаро сиёсий ишончи бўлиши, амалий ҳамкори бўлиши керак эканлиги, бу борада Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимизни билдирди.

Бу борада жорий йилнинг сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланиши том маънода муҳим тарихий воқеа бўлганлиги бу икки давлатда ўтган йигирма олти йил давомида биринчи марта ушбу ғоят нозик масала бўйича катта натижага эришилганлиги айтиб ўтиш мумкин.

Бундан ташқари бугунги кунда Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганини англамоқдамиз.

Бу борада Муҳтарам Президентимиз Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этиши бунинг учун биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим асосий вазифамиз дея такидлади.

Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этганлиги муҳим хуқуқий пойдевор шакллантирилганлигидан далолатдир.

Муҳтарам Президентимизнинг маърузаларида айтиб ўтилган таклифлар Мамлакатимизнинг янада ривожланиши ва жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёнларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади ҳамда биз – парламент аъзолари бу жараёнларда фаол қатнашишимиз ўзимиз учун ҳам фарз, ҳам қарз деб биламиз.

Даврон ТАНГИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Президентимиз чиқишини дунё ҳамжамияти юксак баҳоламоқда was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »