Aysholpan Urazimbetova

Президентимиз маърузасидан кўнглимиз ғурурга тўлди

23 Сентябрь, 12:38 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Президентимиз маърузасидан кўнглимиз ғурурга тўлди нет

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида юксак минбардан сўзлаган нутқини эшитиб кўнглимизда ўзгача бир ҳаяжон ва фахр туйғулари пайдо бўлди.

Юртбошимиз ўз нутқларида бир қатор долзарб масалаларни кўтариб чиқиб, ўша муаммоларнинг ечимини ҳам кўрсатиб бердилар. Асосан, маърузанинг ёшларга оид қисми менда алоҳида таассурот қолдирди.

Жумладан, дунё аҳолисининг 2 миллиарддан ортиғини 30 ёшга етмаган ёшлар ташкил қилишини, ёшларимиз бугун қандай таълим ва тарбия олса ер куррасининг келажаги шунга боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, ёшларни бунёдкор ғояларга эргаштириш, уларнинг онги ва таффакури учун курашишимиз лозим, деган ғояни халқаро минбардан туриб таъкидладилар. Бунинг учун БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро Конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини ҳам билдирдилар.

Мазкур Конвенция борасидаги ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ёшлар соҳасини ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим йўналишларидан бири даражасига кўтариш мажбуриятини ўз зиммасига олади деган фикрлари, Юртбошимизнинг нафақат Ўзбекистон ёшларига балки бутун жаҳон ёшларига қаратаётган эътибор ва ғамхўрликларининг ёрқин исботи бўлди. Ушбу фикрлар энди шаклланаётган ёш авлодни тўғри тарбиялашда жуда катта мазмун касб этади.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари бугунги куннинг экологик муаммоларидан бири — Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ бўлган салбий оқибатларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бу нафақат Орол бўйи аҳолисининг балки, бутун дунё хамжамиятининг муаммоси эканлигини ва уни ўзаро ҳамкорлик асосида бартараф этиш лозимлигини таъкидладилар. Муҳтарам Прзезидентимиз Орол фожиаси билан боғлиқ оқибатларни ҳамжихатликда, халқаро миқиёсдаги саъй-харакатлар билан ҳал этиш таклифини юксак минбарда туриб кўтаргани, биз қорқалпоғистонликларга беҳад хурсандчилик бахш этаётганлиги айни ҳақиқат.

Айшолпан Уразимбетова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон худудий Кенгаши матбуот котиби

Президентимиз маърузасидан кўнглимиз ғурурга тўлди was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »