Сафдошларимиз – таълим муассасаларида

5 Сентябрь, 11:30 • Муносабат, Наманган вилояти, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи Сафдошларимиз – таълим муассасаларида нет

2 сентябрь куни мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида — университетлар, институтлар, аккадемик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида янги ўқув йили бошланишидан дарак берувчи «биринчи қўнғироқ» янгради. Наманган вилоятида ўтказилган ана шундай тадбирларда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам фаол қатнашдилар. Бу, бежиз эмас, албатта. Чунки, таълим муассасалари фаолияти партиямизнинг сайловолди дастуридаги асосий йўналишлардан ҳисобланади. Айни пайтда бу соҳада Президентимиз ташаббуси билан бир қатор жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, улар таълим-тарбия жараёнини янги, янада юқори босқичга кўтаради. Хусусан, ўн бир йиллик таълимнинг қайта жорий этилиши, касб-ҳунар коллежлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар кўпчиликнинг кўнглидаги иш бўлди.

Ёрқиной Ҳожиматова, “Адолат” СДП Наманган туман Кенгашининг раиси:

Янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган “Билимлар куни” тадбирлари туманимиздаги барча касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида уюшқоқлик билан ўтказилди. Уларда партиямиз фаоллари, депутатларимиз ҳам иштирок этдилар. Сафдошларимиз кенг жамоатчиликнинг бошқа вакиллари қатори Истиқлолнинг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остидаги «Мустақиллик дарси» ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган «Хотира дарслари»да ҳам қатнашдилар. Мен ўзим 28-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, педагогик жамоа ва ўқувчиларнинг янги ўқув йили муносабати билан қувончларига шерик бўлдим.

Барча синфлардаги дастлабки сабоқ самимий руҳда ўтди. Ўқувчиларга мамлакатимизнинг мустақиллиги қандай машаққат ва оғир синовлар эвазига қўлга киритилгани ҳақида атрофлича сўзлаб берилди. Бу эса ўз навбатида ёш авлод вакилларида ҳозирги дориломон кунларга шукроналик, Ватанимизга, аждодларимизга муносиблик, масъулият туйғуларини уйғотди.

Шуни айтиш керакки, мазкур мактаб тумандаги энг намунали таълим-тарбия масканларидан бири ҳисобланади. Тажрибали педагог Дилфуза Ҳожиева раҳбарлик қилаётган бу даргоҳда 710 нафар ўғил-қиз ўқийди. Улардан олтмиш нафарга яқини янги очилган ўнинчи синфларда ўқишни давом эттирадилар. Шу билан бирга 85 нафар кичкинтой биринчи синфга қабул қилинди. Уларнинг барчасига “Президент совғаси” – 12 номдаги ўқув қуроллари ва дарсликлар солинган мактаб сумкалари тантанали вазиятда топширилди.

Мактаб педагоглари орасида ўнга яқин “Адолат” СДП аъзолари борлиги ҳам диққатга сазовордир. Улар таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда ташаббускорлик кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар. Шунинг учун жамоада илғор муаллимлар сафи кенгайиб бормоқда. Ҳасанбой Мадраҳимов, Баҳодир Аллаҳмедов, Моҳира Йўлдошева каби устозлар ана шулар жумласидандир.

Партия туман кенгашининг раиси Ёрқиной Ҳожиматова 8-“б” синфидаги “Мустақиллик дарси”да иштирок этди. Интерфаол усулда ўтказилган машғулот барчада яхши таассурот қолдирди. Айниқса, Ойбек Раҳматов, Муаттар Мамадалиева, Умида Шукурбоева, Моҳинур Ҳамидуллаева, Муборак Мансурова каби ўқувчиларнинг мавзу юзасидан ўз фикрларини бийрон ва лўнда, мазмунли баён этганликлари маъқул тушди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекитстон “Адолат” СДП
Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Сафдошларимиз – таълим муассасаларида was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »